Загрузка...
Главная

Lamborghini январдаёқ янги суперкарни ишлаб чиқаради 

Ko'rildi: 1316 Qo'shildi: 11-12-16

Суперкар аэродинамик жиҳатдан ўта мукаммал бўлиши айтилмоқда.

 

Италиянинг Lamborghini компанияси Aventador турига мансуб бўлган янги машинани омма эътиборига намойиш этмоқчи.
 
Тақдимот 2017 йилнинг январь ойида, Валенсияда “Ricardo Tormo” трассасида формула пойгаси билан боғлиқ тадбир давомида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Aventador S деб номланувчи ушбу супермашина ўзининг олдинги авлодларидан кўп томонлама фарқ қилади.
 
Тахминларга кўра, супермашинага аввалгиларидан ҳам мукаммал бўлган технологиялар ўрнатирилган. Суперкар ҳақида, унинг аэродинамик жиҳатдан ўта мукаммал бўлиши айтилмоқда, ҳолос. Қолган барча маълумотлар қатъий сир тутилмоқда.
 
Компания вакиллари Aventador S барча учун кутилмаган янгилик бўлишини истайди.
Умида Якубова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |