Главная

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл муҳокамаларга сабаб бўлмоқда(Видео) 

Ko'rildi: 854 Qo'shildi: 26-02-17

1

ЎзМТРКнинг "Тошкент” телеканалида эфирга узатиладиган "Пойтахт йўлларида” кўрсатувида намойиш этилган видеолавҳа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур видеода маст ҳолатда ва тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқараётган ҳайдовчини ЙПХ ходими тўхтатади. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўпол муомала қилиб, унга исмини айтишдан бош тортган. Шунда Spark русумли автомобиль ичида ўтирган йўловчи аёллардан бири ЙПХ ходимини ҳақорат қила бошлайди. Маълум бўлишича, у ЙПХ ходимининг жетонини ҳам юлиб олган. Видеода аёл бу ҳолатни инкор этаётган бўлса-да, Ички ишлар бошқармасига борганидан сўнггина ЙПХ ходимининг жетонини қайтариб берган.

Мазкур видеоролик TELEGRAM`даги "NamanganCARS” гуруҳига жойланганидан сўнг кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчилари ЙПХ ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақорат қилган йўловчи аёлни қораламоқда.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |