Главная

Тошкентда кечаси ширакайф қиз Chevrolet Captiva’ни дабдала қилди 

Ko'rildi: 1637 Qo'shildi: 16-03-17

Тошкентда 23 ёшли қиз маст ҳолатда Chevrolet Captiva машинасида йўл транспорт ходисасини келтириб чиқарган. Бу ҳақда ИИБ хизмати хабар бермоқда.

Маст ҳолатда автомобил бошқараётган қиз машинаси билан бетон тўсиққа бориб урилган. Автомобилда у билан бирга 30 ёшли эркак бўлган, бироқ у ҳам маст ҳолатда эди. Уларнинг иккиси ҳам йўл транспорти ходисаси оқибатида жароҳатланган.

Маълум бўлишича қиз ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Шунга қарамасдан унга ким уловни бошқаришни ишонгани саволлигича қолмоқда.

Сурат мазкур янгиликка алоқадор эмас.

 



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |