Загрузка...
Главная

1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари миллий валюта - сўмда сотилади 

Ko'rildi: 907 Qo'shildi: 28-05-17


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майда ПҚ-3010-сонли ""Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

  Қарорнинг 1-бандида "Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта - сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқуллансин" дейилади.

  2-бандида 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунинг соҳадаги эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.

  Қарор ижроси учун Бош вазир А.Арипов масъул этиб белгиланган. 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |