Главная

«Туғуруқхоналардаги суюнчи пули ҳам қонунан, ҳам инсонийлик жиҳатидан таыиыланади 

Ko'rildi: 441 Qo'shildi: 09-02-17

2017 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан “Пресс клуб” ташкил этилди. “Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар” мавзусида ташкиллаштирилган учрашувда оммавий ахборот воситалари вакиллари Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов, вазирликнинг бошқа амалдорлари, тиббиёт соҳасидаги олий ўқув юртлари ректорлари, тегишли илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда давлат раҳбари туғуруқхоналардаги порахўрликка чек қўйиш лозимлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

8 февраль кунги учрашувда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ҳам туғуруқхоналардаги порахўрлик ёки “суюнчи пули” ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. Унинг айтишича, хизмат мутлақо бепул бўлиши лозим.

“Бунинг натижасини кўриш учун бу ерда ишлайдиган ходимларга алоҳида мотивация беришимиз керак. Уларнинг ойликларини бошқа тиббиёт ходимлариникидан 2-3 баробаргача ошириш лозим. Ҳар қандай ниятда берилаётган ва олинаётган моддий рағбат ҳам қонунан, ҳам инсонийлик нуқтаи назаридан тақиқланади”.

Учрашувда, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати ҳақида ҳам сўз юритилди. Вазирнинг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Хожибоевнинг сўзларига кўра, кўпгина тез тиббий ёрдам машиналарининг техник ҳолати билан боғлиқ бир қанча муаммолар бор. Бироқ у бу масала яқин 1-2 ой ичида ҳал қилинишини, 1200та янги автомобиль олинишини айтиб ўтди. Бундан ташқари, яқин бир ой ичида автомобиллар GPS навигатор тизими билан ҳам таъминланади. Бу эса автомобилни бошқариш ва беморга тезроқ ёрдамга етиб келишда ёрдам беради.

Адҳам Икромов чет элда фаолият юритаётган ўзбекистонлик шифокорларни юртларига қайтариш борасида қандай амалий ишлар олиб борилганини ҳам айтиб ўтди.

“Четда ишлаётган тиббиёт ходимларининг рўйхати тузилди ва улар билан суҳбатлашдик. Шу йилнинг ўзида чет элларда ишлаётган шифокорларнинг 10-15 нафари Ўзбекистонга қайтиши мумкин”, деб қўшимча қилди вазир.

Шунингдек, йиғилишда тиббиёт муассасаларида ҳар куни эрталаб кузатиладиган ўзига хос “беш дақиқалик мажлислар” ҳақида ҳам сўз юритилди. Адҳам Икромовнинг айтишича, бундай ҳолат оилавий поликлиникаларда бўлиши мумкин эмас – у ерда фақатгина иш кунининг охирида бундай ўзига хос йиғилишларни ўтказиш жоиз. Шифохоналарда эса бу ўринли, деди вазир.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |