Главная

Шофёрларнинг «маргат»и, ДАН ходимининг яримта нони, Ажалнинг байрами 

Ko'rildi: 454 Qo'shildi: 05-03-17

Узоқ сафарларга чиққанингизда ҳайдовчининг тезликни оширганига гувоҳ бўласиз. ДАН ходими турадиган жойга яқинлашганда эса секинлашади. Авваллари шу вазиятга унчалик тушунмас эдим. Ҳайдовчиларнинг кўзлари узоқни шу даражада кўрадими ёки ДАН ходими қаерда эканини биладими?

Бунинг сабабини эса таниш ҳайдовчимдан билиб қолдим. Унинг айтишича, қарама қарши йўлдан келаётган шофёр ҳамкасбини "маргат” қилиш орқали ДАН ходими "хавф"идан огоҳ қилар экан…

Бу орқали ҳайдовчи қоида бузарлигига тўланадиган жаримадан қутилади деб ўйлаган эдим. Йўқ улар ДАН ходимининг нонини яримта қилар экан.(Бу бошқа мавзу. Яқинда бунга ҳам тўхталамиз)

Уларнинг бир-бирига қилаётган ишораси орқали ажалнинг ҳам ишлари анча енгиллашиб қолгандай. Негаки, автохалокатларнинг аксарияти тезликни оширганлик ва қоидаларга бўйсунмаганлик оқибатида келиб чиқади. Яъни, ҳамкасбига фойда келтирмоқдаман деган ҳайдовчи аслида унинг соғлигига зиён келтираётган бўлиши мумкин…

Азиз ҳайдовчилар, йўлингиз "маргат"сиз бехатар бўлсин. Юзда юрманг юзга киринг!



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |