Главная

Порталга ёзган эдим эр топиб беришди… 

Ko'rildi: 910 Qo'shildi: 05-03-17

Куни кеча «Zo’r TV» каналида Comedy.uz аъзолари ҳисобланмиш Ҳасан ва Ҳусан триосининг концерт дастури тақдим этилди. Унда каминанинг эътиборини тортган ҳазил кўриниш қуйидагича эди:

Йигит ва қиз никоҳдан ўтишмоқда. Иккаласига никоҳ узукларни тақишни айтган даврабоши секин қизни четга тортиб:

— Бундай чиройли йигитни қаердан топдинг? — дея сўради.

Қиз эса:

— Порталга ёзган эдим топиб беришди — дея жавоб қайтарди.

Зал қарсак ва кулги билан тўлиб-тошди.

Мен тушунмаган ҳолат улар портал устидан кулмоқчими ёки бир маротаба яхши ният билан порталгамурожаат қилган қизнинг устиданми?!

Бундан ташқари 3 йигит чиқишлари давомида бир неча бор портал мавзусига тўхталишган ва кулгига олишган.

Мана шундай вазиятда нима дейишни билмай қоласан киши. Кимдир одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга ундаса, бошқаси буни кулгига олади!



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |