Главная

Аёллар ҳақида энг ноёб фикрлар (Эркаклар ўқимасин) 

Ko'rildi: 875 Qo'shildi: 08-03-17

Аёллар ва эркаклар: Улар икки хил дунёнинг одамларими?

Бу хусусида ўтказиладиган турли тажриба ва сўровлар қуйидагича натижа берган:

Тақдир

Эркаклар мантиқий асосга суянишади. Улар аёллардек вазиятни осон баҳолаб кета олмайди. Қайғу ва кўнгилсизликка аёллар эркакларга қараганда осон кўникишади.

Карьера

Бу борада эркакларнинг юқори кўрсаткичга эгалигининг боиси, аёлларда карьера учун интилиш нисбатан камлиги билан изоҳланади. Агар бу интилиш бўлганда, аёллардаги фидокорлик хусусияти, уларнинг эркаклардан фарқли ўлароқ, карьераларида юқори поғонани забт этишларида энг асосий кўмакчи бўларди. Шу ўринда қизиқ факт: Кузатувлар шуни исботладики, аёллар ишлайдиган хонада албатта финжон бўлар экан.

Муаммо

Бирор кутилмаган муаммо ёки ташвишга рўбарў келиб қолганда аёл киши биринчи навбатда, нега бундай бўлгани ҳақида ўйлай бошласа, эркаклар юзага келган муаммони ҳал қилиш хусусида бош қотирадилар.

Оилани қадрлаш

Бу борада аёллар ва эркаклар кўрсаткичлари мос келган. Натижа эса элликка элликни ташкил этади.

Нодонлик

Айтишларича, эркак биринчи рақамли, аёл эса, ноль экан. Уларнинг ёнма-ён жойлашувига кўп нарса боғлиқ. Оилада аввал эркак (1), сўнг аёл (0) бўлса, ҳаммаси жойида бўлади. Бироқ, нодон ноль олдинга туриб олса…

Кучли аёл

Айтишларича, аёл кучли. Нима деб ўйлайсиз, бу осонми? Йўқ. Кучли аёл ҳам йиғлайди. Олдин ичида… Узоқ… Кейин… Телефонни ўчиради, уй эшигини ичкаридан қулфлайди… ва ҳаммасини бақириб чиқариб юборади. Нима учунлигини биласизми? Эртага яна қайта кулиш учун… Чунки у кучли аёл.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |