Загрузка...
Главная

Tерминалларнинг ижара ҳақи 50 фоизга камайди, лекин… 

Ko'rildi: 517 Qo'shildi: 18-03-17


Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда "сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди.

Ушбу ўзгариш ва қўшимчалар "Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор доирасида қабул қилинди.

15 мартдан кучга кирган тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи 50 фоизга қисқартирилди, деб хабар беради МБ ахборот хизмати. Эндиликда юридик шахсларга ўзлари фойдаланаётган тўлов терминаллари учун ижара ҳақи 5 еврогача, якка тартибдаги тадбиркорларга эса 2,5 еврогача этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб чакана савдо ва пулли хизматларни кўрсатиш соҳасида терминаллар билан таъминланмаган тадбиркорлик субъектларига фаолият олиб бориш тақиқланди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |