Загрузка...
Главная

"Менинг юртим"да йиртиқ шим ва кўз-кўз қилинаётган қомат 

Ko'rildi: 1511 Qo'shildi: 18-08-17

Май-файми, вай-вайми деган (аниқроғи "Менинг юртим”) телеканалда "Музқаймоқ” деган кўрсатув бор экан. Шунга кўзим тушиб қолувди. Шимининг тиззаси йиртиқ бошловчисини кўриб қўрқиб кетдим. Тиззасини ит тишлаволдимикин ё тиззасини мих-пихга илволдимикин, деб ўйладим-да. Кейин билсам тиззаси йиртиқ кийиниш мода экан. Ҳаҳ моданга пармўдам!.. Қизбола нарса узун куйлак киймаганинга яраша бутун шим кийсанг ўласанми?! Айниқса, болалар энг кўп кўрадиган кўрсатув бошловчиси шунақа бўлса-я?! Болалар қандай ўрнак олади? Ибрат оладиган манбаси шу аҳвол бўлса кимдан ибрат олади?!
ТВ даги қизлар шунақанги дидсизки уларнинг кийиниш маданиятидан бир пулга қиммат дунёқараши кўз олдимга келади. Тарсиллаган фигурасини кўз-кўз қилиш қачонгача давом этади? Балки мен замондан орқада қолган дидсиздирман. Лекин замондан орқада қолган мендек "дидсиз” одам бутун дунё бўйича телеканалларни кўраман. Масалан, Германия телеканаллари бошловчиларининг кйиниши кўриб жуда хавас қилганман. Гап шундаки, улар шунақанги оддий, шунақанги сипо, шунақанги арзон кийимлар кийиб чиқишадики, мен немисча биладиган дўстларимдан бошловчилар нега бундай кийинишади, деб сўраганман. Сўраганимда улар "жуда одми кийимдагина халқ эътиборига эришадилар, азбаройи халққа яқин бўлиш учун” деб жавоб берганлар. 
Мен асл молларни, асл санъатни яхши кўраман. Тараққий этган давлатлардан келган сайёҳларда ҳам ҳудди шу нарсани кўраман. Улар бизнинг атлас, адрас, банорас матоларимизни кўрса ўзини томдан ташлайди, интилади. Бизнинг фаросатсиз, дидсиз қизларимиз эса, тиззасини ит тишлаган, этагини ит ғажиган аллақандай ахлат матоларига интилишини кўриб таажжубга тушаман!
"Ориат-доно”да эшитиб қолувдим: Бир санъаткор "Биз ибтидойи тузумда тошларни бир-бирига уриб ўт чиқариб юрган, ўзига бир парча мато топиб бўлсаям авратини беркитган даврдан тараққийлашиб келдик. Эндиликда эса аста-секин кийимларимиз торайиб калталашиб ўша даврга яқинлашаётгандекмиз...” деган эди. Унинг ҳам гапида жон бордек...
Мен, эй одамлар! Ўзи кўкраги очиқ, иштонсиз бўла туриб "Оммавий маданият”ни йўқотайлик деб гапирса лабим титраб, асабим ўйнаб, хасипим совиб, ҳар туким обдор бўлиб, тепа сочим тикка бўладиган бўлиб қолибман...
Эй қавм, эй ўшнақа кийинган қизларнинг ота-онаси, эй устоз-мураббийлар, эй файзбоғ аҳли, эй бошқалар, ўзимизни ҳурмат қилмасак-да, 32 миллионлик халқни ҳурмат қилайлик, айниқса айнан ва АЙНАН оммавий минбар бўлган телевидение бошловчилари бизнинг яқинларимиз бўлса, бир оғиз айтиб қўяйлик! Бўлди-да энди: кўрмаганни кўргани қурсин, бўлди-да энди!..+

Шукур Жаббор

Фейсбук аҳли ижодидан




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |