Загрузка...
Главная

Жаҳонгир Позилжоновнинг «селфи»сидан уялдим... 

Ko'rildi: 174 Qo'shildi: 24-12-18


Жаҳонгир Позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти!

Мен шахсан унинг «Селфи» деган клипидан уялдим.

Фарзандларини қўшибди, Президентни қўшибди...

Бунақа ялтоқланиш билан юрт раҳбари имижига соя солиниши эҳтимолини юзага келтираётганини ҳис қилармикан у?

Президент имижи ― ҳар бир фуқаронинг (менинг ҳам) юзи, номуси, шарафи! Унга масъулият билан қараш керак. Шахсий амбициялари йўлида фойдаланиш ― калтабинликдан бошқа нарса эмас.

Узоқ йиллар нашриётларда ишлаганман. Бирон китобга Президентнинг суратини жойлаштириш учун давлат раҳбари матбуот хизмати билан келишиши керак, деган қоида бор. Чунки Президент ― шунчаки шахс эмас. Унинг қиёфаси давлат рамзлари каби муҳим.

Ўтган йили бир актёр ўзи ҳақидаги китобга юртбоши билан тушган суратини киритмоқчи эди (мақтанмоқчи эди деяқолайлик, ҳар нарсани ўз номи билан атаган дуруст). Президент матбуот хизмати рухсат бермади (тўғри қилди!)

Наҳотки, шу «Селфи»га рухсат беришган?  Ёки бу шахсий ташаббусми?

Бутун дунё Ўзбекистонга кўз тикиб турган паллада Президентнинг қиёфасини маддоҳларча куйланган ўта дидсиз «қўшиқ»қа қориштириш — унга шунақа арзонгаров, «лобовой» мақтовлар ёқади, деган ёлғон тасаввурни тарқатиш билан баробар эмасми?

Президентнинг ўзи танқид қилинглар, «ура-ура»чилик етар деб турса-да, бу «хонанда» «ура-ура»ласа...

Мен цензурага қаршиман, аммо бундай «қўшиқ»ларни цензура қилиб турмаса бўлмасакан-да, деяпман шу тобда...

Шаҳноза Тўрахўжаева,
(муаллифнинг телеграм каналидан олинди)




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |