Главная

"Ўзбекистон" телеканали тарихида илк бор журналистлар жанжали 

Ko'rildi: 476 Qo'shildi: 03-07-17


"Ўзбекистон” телеканали "Муносабат” кўрсатувининг оммавий ахборот воситалари байрами кунига бағишланган сони аввалгиларидан тубдан фарқ қилди. Журналист Қуддус Аъзамнинг кўрсатувларида илк бор бундай жонли ва энг асосийси очиқ-ойдин фикр мулоҳазаларни эфирга берилишини кузатдик. Аслида, журналистлар байрамига бағишланган кўрсатувда одатдагидек эришилган ютуқларни санаб ўтилмади балки, шу касбнинг энг оғир нуқталари очиқ-ойдин тилга олинди. Энг қизиқарлиси хусусий ва давлат нашрлари ўртасида очиқ бахс кечди. Давлат нашрларининг халққа яқинмаслиги , хусусан "Халқ сўзи” газетасини асосан қонунлар билан танишиш учун сотиб олиниши, "Жамият” газетасида эса сўнгги вақтларда одамларни қизиқтираётган муаммолар таҳлил қилинаётгани айтилди.
Хусусий газета вакили "сотув бор, 100 мингга яқин ўқувчи борми демак, биз халқ фикрини дилидаги гапни олиб чиқа оляпмиз” – дея фикр билдирди. Аммо, 100 минг борингки 1 миллион одам ушбу газетани ўқиган тақдирда ҳам бу 33 миллион аҳолига нисбатан олганда катта аудитория эмаслиги ҳам пеш қилинди. Кўрсатув давомида журналистлар бир-бири билан қизғин бахсга киришиб "мен сени газетангни ўқимайман, билмайман”- дея иддао қилсаларда уларнинг бу "жанжал”ларининг эфир юзини кўриши телеканалнинг ютуғи эди. Сабаби одамлар шундай жонли бахсларни, халқ орасидаги очиқ фикрларни эфирда кўришни соғинган.
"Сариқ матбуот” газеталари шоу-бизнес вакиллари ҳаётини қизғин ёритиши ҳам яна бир бор танқид остига олинди. Ҳамда давлат газеталари мажбуран обуна қилиниши, хусусийлари эса ўз ўқувчиларига эга эканлиги борасида ҳам қизғин бахс борди. Энг асосийси студиядаги журналистларнинг тортишувлари "рандалан”масдан эфирга узатилди.
"Зўр” телеканал ходимига "Бўлар-бўлмас клипларни эфирга узатилиши тўғрими?”- дея савол берилганда, канал вакили "Клипларни авваламбор биз эмас, санъаткорларга лицензия берувчи ташилот назорат қилсин.”- дея жавоб берди.  
Кўрсатувни кузатган журналист шундай фикр билдирди:
Кеча "муносабат” кўрсатувини кўриб очиғи шу кўрсатув ўзимизда бериляптими деб, ишонмай ўзимни чимчилаб ҳам қўйдим. Кўрсатув иштирокчиларининг ўз фикрларини очиқ-ойдин билдиришлари, бемалол баҳсга киришишлари менга ёқди. Фақат хусусий ва марказий нашр муҳаррирларини бир-бирига қарши қўйиш тўғри эмас. Қолаверса масъул лавозимдаги масъул шахснинг мен "Бекажон" деган газетани билмайман дейиши менимча нотўғри бўлди. Ахир, ҳеч ким билмаса ҳам айнан газеталарга масъул шахс газеталар ичидан лидерликка даъвогар газетани билмаслиги кулгили. Қолаверса ҳар ҳафта етмиш мингта хонадонга кириб борадиган ўз ўқувчисига эга газетани ерга уриш менимча айни газета ўқувчиларига нисбатан ҳурматсизлик.  "Муносабат”даги жонли танқид, очиқ гаплар журналистларимизда журъат пайдо бўлаётганлигидан дарак бераяпти.
Сўнгги вақтларда кўпгина нашр ва телеканаллар журналистлари жонланди бироқ, "Ўзбекистон” каналида ҳамон "уйғониш” кузатилмаётган эди. Каналда жонланишни эсаназаримизда "муносабат” кўрсатуви бошлаб берди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |