Загрузка...
Главная

Наманганда Damas автомобилидан 12 кг тилла топилди… 

Ko'rildi: 2081 Qo'shildi: 24-01-17

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида тўхтатилган «Дамас» автомобили ўриндиғи остидан ва магнитола ўрнатиш жойидан 8 та пакет топилди. Пакетларда қуйма ва тақинчоқ кўринишида бўлган 12,5 кг олтин бўлган.

Миллий Хавфсизлик қўмитаси ходимлари Ўзбекистондан катта миқдорда олтин ва бошқа заргарлик буюмлари олиб чиқиб кетишни олдини олди, деб хабар қилмоқда МХХ матбуот маркази.

Наманган вилоятининг «Заркент» чегара назорат пунктида «Дамас» автомобили текшириш учун тўхтатилган эди. Наманган вилояти МХХ ходимлари томонидан ўтказилган тинтув натижасида автомобил ўриндиғи остидан ва магнитола ўрнатиш жойидан 8 та пакет топилди. Пакетларда қуйма ва тақинчоқ кўринишида бўлган 12,5 кг олтин топилган. Автомобил ҳайдовчиси айтишига қараганда у ушбу буюмларни Қирғизистон чегарасида бошқа кишига топшириши керак бўлган. «Автомобил ҳайдовчиси, уч боланинг отаси, 67 ёшли Муҳаммаджон Хўжамбердиев бўлган. У «Наманган — Нанай» йўналишида киракашлик билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у анчадан бери қимматбаҳо буюмлар контрабандаси билан шуғуланаётган экан. У ушбу иш учун буюртмачилардан мўмайгина маблағ олган», — дейилган МХХ хабарида. Наманган вилояти МХХ Тергов бошқармаси ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатди.

 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |