Загрузка...
Главная

“КАФЕДА БОМБА БОР” ДЕЯ ЁЛҒОН ХАБАР БЕРГАН ҚАССОБ ЖАЗОЛАНДИ 

Ko'rildi: 1005 Qo'shildi: 24-01-17

 Ички ишлар бўлимига Тошкентдаги кафелардан бирига бомба ўрнатилгани ҳақида ёлғон хабар берган фуқаро Анвар Ражабов жаримага тортилди.

Бу ҳақда “Даракчи” газетасига Тошкентдаги кушхонада ишловчи қассоб А.Ражабовнинг ўзи маълум қилган. Улфатлар билан кафеда ўтириб маст ҳолда уйига қайтгач, А.Ражабов 102 телефонига қўнғироқ қилиб ўша кафега портловчи модда қўйилганини айтган.

Шундан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари айтилган манзилга етиб борган. Кафедаги ва ён-атрофда яшовчи аҳолининг тинчини бузган бу хабар эса ёлғон бўлиб чиққан.

Қайд этилишича, ёлғон хабар боис хавфсизликка масъул тегишли гуруҳлар жалб этилиб, 10-15 миллион сўм сарфланган.

Қассоб А.Ражабов милицияга улфатларини қойил қолдириш учун ҳазиллашиб телефон қилгани ва қилмишидан пушаймон эканини билдирган.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |