Главная

Тошкентда 19 ёшли йигит автомобиль ўғирлади 

Ko'rildi: 415 Qo'shildi: 19-02-17

ИИВга ариза билан мурожаат қилган жабрланувчи Damas русумли автомобилини қаровсиз қолдирган.

 

Фарғона вилояти Бувайда тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 1960 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Damas русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан  аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Қизил-Юлдуз қишлоғи ҳудудида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.
 
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида   автомашинани олиб қочганликда  гумонланаётган шахс шу туманда  яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро бўлиб чиқди.
 
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |