Загрузка...
Главная

Сурхондарёда кундузи болалар аёвсиз жазоланадиган тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар фош этилди (Видео) 

Ko'rildi: 1588 Qo'shildi: 28-02-17

Куни кеча ижтимоий тармоқларда инсонни жунбушга келтирадиган даҳшатли воқеалар акс этган видео тарқалди. 

Видео тасвирда Сурхондарёнинг Денов, Ангор ва Термиз шаҳарларидаги мактабгача таълим муассасаларида тунги пайтларда қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш фаолияти юритилганлик ҳолатлари аниқлангани акс этган.

Тасвирда ҳуқуқ-тартибот идораларининг тезкор тадбирлари натижасида боғча қоровуллари Мусаев Муҳиддин ва Аллаёров Рустам қўшмачилик ва фоҳишона сақлаш жиноятини содир этганлиги маълум бўлган.

Суриштирувлар натижаси шуни кўрсатдики, иккала қоровул аввал ҳам мазкур жиноятни содир этиб келган. Уларнинг ичкиликка ружу қўйганидан боғча мудираларининг ҳам хабари бўлган.

Болалар тарбия топиши керак бўлган масканларда фоҳишахона сақлаш жиноятлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилаётганлиги маълум бўлган.

Видеодаги тасвирларда берилган маълумотларга кўра, 10-МТМнинг айрим тарбиячилари тунда мижозоларга интим хизмат ҳам кўрсатиш билан ҳам шуғулланган.

Деновдаги 10-МТМда кечган бир ҳолат айниқса итимоий тармоқ фойдаланувчиларини ларзага солиб, минглаб норозиликларга сабаб бўлди. Ушбу манзарада пичоқ ўқталган катта ёшли "тарбиячи” ва унга шерик бўлган 3 нафар ҳамтовоқлари болаларни бирма-бир қўрқитиш билан шуғулланганли, бунга эса болаларнинг шеър ёдламаслиги ёки қандайдир ҳодисани ота-онасига айтиб бераётганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Энг ажабланарли томони шундаки, болаларни қўрқиши ва йиғлашига "тарбиячи" аёлларнинг қаҳ-қаҳ отиб кулган ҳолда томошабин бўлганлигидир.

Юқоридаги ҳолатлар акс этган видео 2016 йилнинг ноябрь ойида яширин камералар орқали қайд этилган.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодекси ҳамда жиноят кодексларида белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилган ва уларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминлаш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Видеони томоша қилган минглаб интернет фойдаланувчилар болаларни қўрқитган "тарбиячи"ларга нисбатан жуда қаттиқ чора кўрилиши кераклигини, улар ўз қилмишлари учун албатта жавоб беришлари кераклиги ҳамда бундай ҳолатлар кузатилмаслиги учун барча МТМ видеокамералар ўрнатилиши лозим деган фикрларни билдиришмоқда.

Иш вақтида болалар аёвсиз жазоланадиган тунда эса фохишахона сифатида фаолият юритадиган бу масканлардаги мазкур ҳолат юзасидан "Даракчи” газетасининг мухбири суриштирув ўтказди. Воқеа тафсилотлари ҳамда айбдорларга кўрилган чоралар билан газетанинг 10-сонида танишишингиз мумкин.

Аёл зоти томонидан болаларга нисбатан амалга оширилаётган бундай ҳаракатларни қандай оқлаш мумкин?! Норасида гўдаклар билан бундай муносабат қилиш қайси инсоний меъёрларга тўғри келади. Наҳотки, "тарбиячи" номи тугул аёл номига номуносиб бу аёлларнинг ўз фарзанди бўлмаса. Наҳотки, азобланаётган болани кўра туриб, қаҳ-қаҳ отиб кулиш мумкин бўлса! Ушбу жиноятларни содир этган кимсаларга нисбатан қилмишларига яраша жазо тайинланиши муқаррар.

Қуйида мазкур аянчли ҳолатлар акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |