Загрузка...
Главная

Тошкентда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган одам ўғирлиги содир этилди 

Ko'rildi: 740 Qo'shildi: 12-03-17



Шу йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳри Учтепа туманида шу пайтгача кўз кўриб, қулоқ эшитмаган одам ўғирлаш жинояти содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳикоя қилиб берди. 

Унинг сўзларига кўра, беш кишидан иборат гуруҳ хориж фильмларида одам ўғирлаш билан боғлиқ сценарийни ҳаётда синаб кўришга аҳд қилган. 

Тошхўжаевнинг айтишича, «аслида, бу кўргиликнинг бошланишига ресторанлардан бирида камтарликни унутиб, тилидан илинган тадбиркорнинг ўзи айбдор». У дўстлари даврасида ғаразгўйлар бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмай, бойлиги, хонадонлари-ю, пулларининг миқдорини айтиб мақтанган. 

Шундан сўнг, бундан хабар топган беш киши ўзаро бирлашиб, уни ўғирлаш режасини тузади, бунда Америка фильмларидаги шунга ўхшаш воқеалардан ўрнак олишади.

Хусусан, осонгина мўмай даромад топиш илинжидаги жиноятчилар тадбиркорни ўғирлагач, унинг бўйнига гўёки «бомба» осишади ва жабрдийда ҳаракатларини кузатиб туриш мақсадида видеоқўнғироқ қилиш имконини берувчи мобил дастурлардан фойдаланишади. Телефон қашқадарёлик номаълум киши номига расмийлаштирилган бўлади. Ғаразгўйлар тадбиркордан дастлаб товон сифатида 200 минг АҚШ доллари талаб қилишади, агар талаблари бажарилмаса, бўйнига осилган «бомба» портлашини айтиб қўрқитишади. 

Таъкидланишича, тадбиркор ҳам гарчи ҳаёти қил устида турган бўлса-да, бўш келмайди, ўзининг анойи эмаслигини кўрсатиб жиноятчилар билан савдолашади ҳамда товон пулини 10 марта камайтиришга, яъни 20 минг долларга туширишга эришади. 

Сўнгра, жиноятчилар билан келишувни пишиқ-пухта қилган жабрланувчи тадбиркор уларнинг «бомба» ҳақидаги нағмаларига ишонмай, тўғри ички ишлар идорасига боради. 

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчилар ушланди. Ҳозирда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тошхўжаевнинг айтишича, гарчи якуний хулосани суд маҳкамаси берса-да, ушбу жиноий гуруҳ аъзолари 10 йилгача қамалиши мумкин.  




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |