Главная

Сергелида 7-синф ўқувчиси 35 ёш аёлни зўрлаган 

Ko'rildi: 812 Qo'shildi: 15-03-17


Сергели туманида вояга етмаган икки ўсмир йигит 35 ёшли аёлни зўрлаганлар.

Бу воқеа 2015 йил Сергели туманининг Спутник 8 мавзесида рўй берган, деб ёзади Новости Узбекистана нашри. Икки ўсмир бири 17, иккинчиси 14 ёшли  йигитлар кеч соат 10 ларда ёлғиз келаётган аёлни пойлаб, уни зўрлаб, сўнг уни дўппослаганлар.

Сергели тумани ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари қисқа вақт ичида икки ўсмир йигитни қўлга олган. Маълум бўлишича 14 ёшли йигит 7-синф боласи бўлиб, бу вақтга қадар киссавурлик ва бошқа жиноятлар содир этган. 17 ёшли йигит эса бизнес ва туризм коллежининг талабаси бўлган. Ҳар иккиси ҳам ёмон хулқи билан ном чиқарган бўлиб, коллеж ва мактабда давомати яхши бўлмаган.

Уларнинг иккисига ҳам зўрлаш жинояти бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суд жараёнида биринчи ўсмир 18 ёшга тўлганлиги сабабли уни умумий тартибни сақлаш колониясига, 14 ёшли ўсмирни эса вояга етмаганлар учун мўлжалланган тартибни сақлаш колониясида муддатни ўтайдиган бўлди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |