Загрузка...
Главная

Тошкентда милиция ходими пора билан ушланди 

Ko'rildi: 632 Qo'shildi: 15-03-17


Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ профилактика инспектори пора билан ушланди.

"Ҳуқуқ”,  нашри қайд этишича, бинойидек ишлаб юрган йигитни нафс йўлдан оздирган. Ўзига тегишли ҳудудда паспорт тизимига риоя этилишини текширган нозир нон маҳсулотлари цехида ишлайдиган 3 нафар фуқаронинг паспорт йўқлигини аниқлаган. Исми ошкор этилмаган милиция нозири ушбу ҳолатдан кўз юмиш эвазига нон ишлаб чиқариш корхонаси раҳбаридан 1 миллион 140 минг сўм пора олаётганда ушланган.

"Давлат тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги нохуш ҳолатлар, яъни ҳокимиятни обрўсизлантираётган порахўрлик, тамагирлик ва коррупция кўринишлар билан асло муроса қилиб бўлмайди”, деб ёзади прокуратура нашри.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |