Главная

Табиблик қилган тракторчи 500 минг доллар ишлаб топди ва 

Ko'rildi: 926 Qo'shildi: 29-04-17

Ўзбекистондаги қишлоқлардан бирида яшовчи тракторчи фирибгарлик йўли билан табиблик сертификатини қўлга киритгани ва табиблик қилгани учун 8 йилга қамалди. Бу ҳақда ҳуқуқ газетаси ахборот бермоқда.

.Бухоро вилоятининг Олот туманидаги қишлоқлардан бирида тракторчи бўлиб ишлаган Қаҳрамон Пўлатов алдов йўли билан Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган психологлар, врачлар ва халқ табиблари бутунжаҳон ассоциациясининг аъзолик сертификатини қўлга киритади.

2016 йил апрелда у тиббий хизматлар кўрсатувчи хусусий корхона ташкил этади ва ўз қариндошларини ҳам бу ишга жалб этади. Тергов маълумотларига кўра, сохта табибнинг корхонаси фаолият кўрсатган даврда топган ноқонуний даромади 1,8 миллиард сўм (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 500 минг долларга яқин)ни ташкил қилган. "Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди Пўлатовни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам иш ҳақининг 150 баравари (6000 доллар) миқдорида жарима тўлашга ҳукм чиқарди", — дейилади хабарда. Нашрнинг ёзишича, унинг шериклари ҳам республика Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жавобгарликка тортилишган.


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |