Главная

П.Ф.Боровский номидаги коллеж талабасининг ўлими ҳақида расмий маълумот берилди 

Ko'rildi: 1000 Qo'shildi: 06-06-17


3 май куни содир этилган жиноят (бир қанча ўсмирлар томонидан бир йигитнинг калтакланиши) ҳақида бугун Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди. Аммо,бугунга қадар мазкур жиноят туфайли ҳалок бўлган йигитнинг онаси бир-қанча идораларга югурган , хусусан коллежда у саволларига аниқ жавоб олмаган. Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий баёноти эса қуйидагича. 
2017 йил 03 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда. 
Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |