Загрузка...
Главная

Транспорт воситасини олиб қочиш фош этилди 

Ko'rildi: 481 Qo'shildi: 08-07-17



2017 йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 01:30да, Умаров Зокиржон Зиядуллаевич ва Жалилов Нурмухаммад Ботир ўғли, Бектемир тумани ҳудудида, фуқаро Ибратов Олимжон Суяровичга тегишли бўлган "Спарк” русумли автомашинасининг калити ўт олдириш жойида қолганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочишган

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми "б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Бектемир тумани, Водник мавзесида топилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. 

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга. 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |