Загрузка...
Главная

Кореяга ишлашга юбориш учун 3 000 доллар олган аёл ушланди 

Ko'rildi: 427 Qo'shildi: 17-07-17

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 3 апрель куни тахминан соат 10:00 ларда муқаддам судланган Ким Алёна Олеговна Сергели тумани ҳудудида фуқаро Байрамов Жавохир Тухтасиновичнинг ишончига кириб, унга Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишда ёрдам беришини билдирган.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, аёл алдов йўли билан ундан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б” банди (фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |