Загрузка...
Главная

Тошкентда уч киши 30 дақиқада 177 минг доллар ўғирлади 

Ko'rildi: 1106 Qo'shildi: 23-09-17


Гумондорларга нисбатан ЖКнинг 166-моддаси 4-қисми "а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

21 сентябрь куни тахминан соат 21:30 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият биноси ичкарисига ғайриқонуний равишда кириб, шу ердаги сейф ичидан фуқаро Умирбек Захидович Турдиевга тегишли бўлган 177 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни эгаллаб олишган.
 
Шундан сўнг, мазкур жамият ишчисининг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган тарздаги зўрлик ҳаракатлари ишлатиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 4-қисми "а” банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хайрулла Сайфуллаевич Сайдуллаев, Мўминжон Тураджанович Саидов ва Нодирбек Музаффар Насриддинов ўғли содир этганликларианиқланган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |