Загрузка...
Главная

МИБ ходимларига 50 миллион пора бераётганда қўлга тушган раҳбар 

Ko'rildi: 898 Qo'shildi: 05-10-17


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг маълум қилишича, бошқарманинг Нукус шаҳар бўлими электр ва газ таъминоти соҳасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш шўъбаси томонидан 2017 йил 26 сентябр куни Нукус шаҳрида жойлашган «Gabit kurilis servis» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехида текшириш ўтказилганда «Gabit kurilis servis» жамияти раҳбари Н.Шинтасов томонидан газ тармоқларига ноқонуний равишда уланиб, ҳеч бир ҳужжатсиз қурилган 1 дона 12 камерали ғишт ишлаб чиқариш хумбузи ва 4 дона қўлбола ясалган «горелка»лардан фойдаланганлиги аниқланган ва бу бўйича қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилган.

Мазкур жамият раҳбари Н.Шинтасов аниқланган ушбу зарарни камайтириб кўрсатиш эвазига текшириш гуруҳи раҳбарига 50 млн. сўмни пора тариқасида беришни таклиф қилган ва бу пора бериш бўйича таклифлари аудиотасмага ёзиб олинган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан текшириш гуруҳи мутасадди органларга хабар қилган ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Gabit kurilis servis» жамияти раҳбари Н.Шинтасов катта инспектор К.Жумагуловга унинг бошқарувида бўлган автомашинасида 50 млн. сўмнинг бир қисми, яъни 20 млн. сўм ҳисобидан ҳар бир АҚШ долларини 8000 сўмдан ҳисоблаб, жами 2500 АҚШ долларини пора тариқасида тақдим қилаётган пайтда тутилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, «Gabit kurilis servis» жамияти раҳбари Н.Шинтасовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур материал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси маълумотномасига асос тайёрланди.

manba: kknews.uz




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |