Загрузка...
Главная

Видео: Суриядаги жангариларга қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди 

Ko'rildi: 759 Qo'shildi: 30-10-17


Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 15 йилга қамалиши мумкин.

Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс Суриядаги жангарилар лагерларига фуқароларни етказиб бериш билан шуғуллангани аниқланиб қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли йигит Сурия Араб Республикасига кетишга тайёргарлик кўриш, мавжуд тузумга қарши курашувчи ноқонуний қуролли гуруҳларга киришда айбланган.Ушбу шахс ўз "саёҳати”га шериклар қидириб, интернет тармоғида фаол бўлган.

Саратов вилояти ФХХ бошқармаси томонидан гумонланувчининг уйи текширилганда, экстремистик руҳда ёзилган адабиётлар топилган.Айбланувчи ўз айбини тан олгани айтилгаан бўлиб, унга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўлланилган.

1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Федерацияси жиноят кодексининг 30 ва 208 моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Суд томонидан айби тасдиқланадиган бўлса, ушбу шахсга нисбатан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 2 икки йилгача озодликни чеклаш жазолари қўлланилиши мумкинлиги айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |