Загрузка...
Главная

Наманганда ўгай онасига қўл кўтарган ўғлини ўлдирган отага ҳукм чиқарилди 

Ko'rildi: 1114 Qo'shildi: 08-02-19
Наманган вилоятининг Норин туманида ўғлининг қотилига айланган отага суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда «Дарё»га жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жасур Қурбонов маълум қилди



2018 йилнинг август ойида Ж.Баҳромов (исм-шарифлар шартли) спиртли ичимлик ичиб келиб, турмуш ўртоғи М.Баҳромова билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Турмуш ўртоғининг ичкиликдан тийилиш ҳақидаги гапларига қулоқ солмай, кўчага чиқиб кетади.

Шундан сўнг акаси Х.Баҳромовнинг уйига бориб, у ерда ҳам жанжал кўтаради. Бу вақтда яқин орадаги ҳовлида яшайдиган отаси Б.Баҳромов ўғлидан хабар олгани чиқади. Кичик фарзандининг акасининг тинчини бузаётгани кўриб, уни уйдан чиқариб юборади.

Кўчага чиққан вақтида Ж.Баҳромов ўгай онасини кўриб қолади ва уни ҳақорат қилиб, қўл кўтаради. Буни кўрган Б.Баҳромов ўғлини тўхтатмоқчи бўлади, лекин кучи етмайди, фарзанди ўзини ҳам уриб, ерга йиқитиб юборади. Шундан сўнг у уйига кириб, ошхонасидан пичоқ олиб чиқиб, ўғлининг чап сонига тиқиб олади. Ж.Баҳромовни қўшниси йўловчи автомашинада шифохонага олиб кетади.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, Ж.Баҳромов шифохонада вафот этади. Б.Баҳромов қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши очилади.

Суд тергови жараёнида Ж.Баҳромов ҳақида илиқ фикр билдирилмади. Унинг мунтазам спиртли ичимлик ичиб, жанжал кўтариб юргани таъкидланди.

Судда Б.Баҳромов қилган ишидан пушаймонлиги, бундай бўлишини хоҳламагани, ўз ўғлининг қотилига айланганидан афсусдалиги, бир кўзи кўрмаслиги, ҳозирда уйда турмуш ўртоғи бир ўзи қолгани, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, қонуний енгиллик берилишини сўради.

Жиноят ишлари бўйича Норин туман суди ушбу жиноят ишини атрофлича кўриб чиқиб, Б.Баҳромовни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

manba: Daryo.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |