Загрузка...
Главная

АҚШдаги видео ўйинлар дўконида 7 ёшли болакай қуролланган ўғриларни ҳайдаб чиқарди 

Ko'rildi: 877 Qo'shildi: 28-05-16

7 ёшли болакай бир ўзи, қўлида ўйинчоқ билан қуролланган ўғриларга бас кела олди.

АҚШнинг Сильвер-Спринг ҳудудидаги GameStop видео ўйинлар дўконига ўғирликка тушган қуролланган шахслар 7 ёшли болакайнинг ҳужумидан сўнг ўйлаган ғаразли мақсадларини амалга оширолмай, дўкондан қочиб кетишди. Бу ҳақда "Novostivmire.com” нашри ёзмоқда.
 
Маълумотларга кўра, болакай дўстининг туғилган кунига Nintendo компанияси томонидан яратилган Марио ўйинидаги Йоши динозаврини совға қилиш учун ота-онаси билан ушбу дўконга борган ва айни ўша вақтда улар дўконда динозавр харид қилаётган бўлишган.
 
Кутилмаганда, дўконга кирган бир неча ўғриларни болакай ўйинчоқ билан бир неча бор боплаб дўппослаган. Ўғриларга ҳеч қандай зарар етмаган ва улар ўша заҳотиёқ дўкондан қочиб чиқишган. Болакайга ҳам ҳеч қандай зарар етмаган. Бироқ у ҳали вояга етмаган бўла туриб қароқчиларнинг режаларини чиппакка чиқара олган.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |