Загрузка...
Главная

Ayanchli Qismat 

Ko'rildi: 2291 Qo'shildi: 12-07-14

Аждодларимизнинг му=аддас китобларидан былган «Авесто»да шундай жумлалар битилган: «Ы\лим! Гунощ эмас, савоб ишларни ыйла, зеро, инсонлар абадий эмас»

+ани эди щар бир фарзанд неча минг йиллар бурун аждодларимиз айтиб кетган ана шу ыгитни дилига жо этиб, иш тутса. +ани эди, болам, дея бошида парвона былиб, не-не ниятларни =илган ота-она орзусини рыёбга чи=арса. Щаётда ани= бир ма=сад билан ты\ри йылдан бориб, щалол мещнат =илиб, мащалла-кый, эл-юрт ишончини, щурматини =озонса инсон фарзанди учун бундан орти= бахт борми аслида!

Афсус, рисоладаги инсон, фарзанд былиш учун ы=иш, у=иш, яхши тарбия мущимлигини кеч англар эканмиз. Айрим щолларда эса кыча мущитининг таъсири кучлиро= былиб =олар экан.

Яхши ота, яхши онанинг фарзанди Шавкатжондан мащалла-кыйнинг кынгли ты= эди. Мещнаткаш, ибратли оила фарзандлари щам ана шунга мос тарзда ысиб-ул\аяди-да!

Хал=имизда: «Ишонган то\да кийик унмас», деган ибора щам бор. Шавкатжон Тожибоев на ота-онанинг, на мащалла-кый, дыстларининг ишончини о=ламади. Ё ы=имади, ё бир ишнинг бошидан мащкам тутмади.

О=ибатда эса 1999 йил 5 августда 31 ёшида Жиноят ишлари быйича Наманган шащар суди томонидан Ызбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-=исми, 272-моддаси 2-=исми билан айбдор деб топилиб, 13 йил муддатга озодликдан мащрум этилди.

Жиноятига яраша жазо олган инсон нафа=ат ызини, балки у туфайли ота-онаси, я=инларига етказган азият ты\рисида щам ыйлаши керак. Жазо муддатини ытаб былгач, щалол, ты\ри яшашга, оиласи шаънига =айта до\ туширмасликка щаракат =илиши лозим. Фойдали мещнат билан шу\улланиши шарт.

Биро= Ш. Тожибоев жазодан ты\ри щулоса чи=армади, тавбасига таянмади. Эски одатини бошлади.

2013 йилнинг 26 февраль куни +ир\изистон Республикаси фу=ароси былган Алишер исмли шахсдан Янги=ыр\он тумани Заркент =ишло\и я=инидаги айланма йылда тахминан 30 былган гиёщванд моддани 200.000 сымга сотиб олиб, Т. +орабоев бош=арувидаги автомашинага йыловчи сифатида чи=иб, уйига =айтаётганида чегарачилар томонидан =ылга олинди. «Мабодо текшириб кыришса-да, топишолмасин», деб ыйлаганда. Былмаса =ора полиэтилен пакетга ыралган, 7 та турли былак гиёщванд моддани эгнидаги курткасининг чап =ыл билак =исмига яширармиди. У бундай хийласи билан щушёрликда =илни =ир= ёрадиган щу=у=  посбонларини чал\итолмади. Мазкур модда текшириб кырилганда, унинг соф о\ирлиги 27.82 грамм былиб, таркибида актив «тетрагидроканнабинал» гиёщвандлик моддасини са=ловчи «гашиш» эканлиги ани=ланди.

Ш. Тожибоев олдинги жазодан ты\ри хулоса чи=армай, Ызбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 78-моддасига асосан, судланганлик муддати ытмай туриб, яна ыта о\ир жиноятни содир этганлиги сабабли ыта хавфли рецидивист деб топилди ва унга нисбатан жазони ыташ даврида гиёщвандликка =арши тиббий йысиндаги мажбурлов чора =ыллаш белгиланди.

Шавкат Тожибоев Ызбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-=исми, 276-моддаси 2-=исмининг «а, б» бандлари билан айбли деб топилди ва 10 йилу 6 ой муддатга озодликдан мащрум этилди.

Инсон ыз =исматини ызи белгилайди. Зеро щеч ким онадан жиноятчи былиб ту\илмайди. Балки ато этилган онг, тафаккурни эзгу ишларга эмас, нопок, иллат йылларга йыналтириш, ойдин йыл туриб, =орон\уликка ызни уриш, =адамни ножыя босиш охир-о=ибат инсонни кулфатга йыли=тиради, тубанлик гирдобига отади.

Бугун  Янги=ыр\онлик Ш. Тожибоев ыз =илмишлари учун =атти= пушаймондадир былки. Мащкумлик муддатида умр нима, щаёт мазмуни-чи? Инсон =андай былиши, =андай яшаши керак, деган саволларга жавоб топар ва кейинчалик ана шуларга мос тарзда умргузаронлик =илар.

Биз чин маънода шундай былишини истардик.

 

Лобар РУСТАМОВА





Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |