Загрузка...
Главная

Бухоролик аёл келинининг гижгижлаши туфайли қизи томонидан ўлдирилди 

Ko'rildi: 1676 Qo'shildi: 19-10-15

Бухоронинг Пешку туманида мудҳиш қотиллик содир этилди. Моҳигул Авезова ўз қайинсинглиси Робия Жабборовани қотилликка ундаганликда айбланиб 15 йилга қамалди. Янгасининг гапига кириб ўз онасини ўлдирган Робия эса 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Воқеа тафсилотлари "Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.

Айтилишича, Моҳигул Авезова ўз уйидан қочиб келиб, ота-онасининг розилигисиз бу хонадонга келин бўлиб тушган. Шу боис қайнонаси Нордона Жабборова билан келиш олмаган. Ўз навбатида, Нордона 1998 йили туғилган қизи Робия билан ҳам келиша олмаган. Оила бошлиғи Россияда ишлаган.

Вазиятдан фойдаланган Моҳигул қайинсинглисини қайнонасига қарши гижгижлаган. Ахийри иккаласи қотиллик режасини тузишган.

Бир куни акасининг кўчага чиқиб кетганидан фойдаланган Робия иш билан овора бўлиб юрган онасининг орқасидан келиб болта билан урган. Бу зарбадан кейин ҳам аёлнинг тирикэканлигини кўрган қизлар арқон билан уни бўғиб ўлдиришган. Сўнг жиноят изларини беркитиш учун жасадга бензин сепиб, ёқиб юборишган.

Аммо жиноят шу куннинг ўзидаёқ фош бўлди. Жиноятчи қизлар судга тортилди ва жазоланди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 1
avatar
3
Buxoroliklar apasni ekan
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |