Загрузка...
Главная

Эътикоди суст кимсалар 

Ko'rildi: 2548 Qo'shildi: 14-01-15

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида «Хамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Хар бир инсон хохлаган динга эътикод килиш ёки хеч кайси динга эътикод килмаслик хукукига эга. Диний карашларни мажбуран сингдиришга йул куйилмайди» дейилади. Мамлакатимизда диний баурикенглик, эътикод эркинлиги конун йули билан кафолатлаб берилгани турли миллат ва элатларнинг ахил ва тотув, бирдамликда яшашларини таъминлаб беради.

Лекин орамизда эътикоди ва иймони суст кимсалар  миясини захарлаб олган акидаларнинг курбони булаётганларини куриб ачинасан киши. Турли диний экстремис-тик ташкилотлар вакилларининг иродаси буш, мустакил фикри шаклланиб улгурмаган баъзи бир ёшлар онгига бевосита таъсир утказиб, уларни дин никоби остида узларига оудириб олаётганлари бизни хамиша хушёрликка, огохликка даъват этади.

Жиноят ишлари буйича вилоят судида икки ёш йигитнинг жиноий иши куриб чикилди. Чуст тумани Олмос кишлоуида яшовчи 29 ёшли Аброр Абдурахимов, Чуст шахар Бирлик махалласидан 22 ёшли Жалолхон Валихонов Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кура етти йилга озодликдан махрум этилгани хар кандай киши калбида ачиниш хисларини уйуотади. Уларнинг камолга етиб, укиб-изланадиган ё бирор касбни эгаллаб эл-юртга нафи тегадиган пайтда шу холатга тушишига нима сабаб булди экан?

Аслида уларнинг кунг-лида  ёмон ният йук эди. Мумин-кобил, итоатли, сабр-бардошли йигитлар охири йук, жарликка олиб борадиган бу йулга билиб-билмай кириб колган эдилар. Уларнинг жиноятчи булиб колишига ён-атрофдагиларнинг локайдлиги, бепарволиги хам сабаб булди, аслида.

Аброр мадрасада тахсил олиш, диний билимлар эгаллаш ниятида 2004 йилда пойтахтдаги «Кукалдош» мад-расасига укишга кирмокчи булиб, Тошкентга келади. Хар бир шахс уз эрки ва эътикодига кура мадрасада таълим олса, бунинг нимаси ёмон, дерсиз? Афсуски, хали яхши ва ёмонни бир-биридан ажратишни билмайдиган ёш йигит Туркияда норасмий диний фаолият олиб бораётган «Исмоил оуа» жамоатининг Узбекистондаги миссионер вакили М. Салахитдиновнинг таъсирига тушиб колади. У  Тошкент шахрида хужра шак-лида ташкил этилган яширин жамоатига кушилиб, окимнинг бошка хайрихохлари билан биргаликда Накшбандия тарикати никоби остида Ислом акидапарастлик уояларининг ибтидоий таълимотидан сабок олади. Унинг онгини узининг бузуунчи, вайронкор уоялари билан захарлаган М. Салахитдинов Аброрни Туркияда таълим олиб келишга даъват этади. Албатта, рахнамосининг сузидан, чизган чизиуидан чика олмайдиган йигит бу таклифга рози булади. Тошкентга диний таълим олиш максадида келган йигитнинг хаётидаги кескин бурилиш ана шу тарзда бошланган эди. Хайратланарлиси, Истамбул шахрида норасмий диний фаолият олиб бораётган «Исмоил оуа» жамоатига карашли «Хиро Нур» вакфига бориб, у ерда узининг уоявий маслакдошлари орасида бир гурух хамкишлокларини  учратиб колади. Бир неча муддат бу ерда тахсил олади.

Аброр утган йилнинг ёзида миграция коидаларини бузганлиги учун Туркия полиция идораси томонидан кулга тушади. Ёш толибга таълим берган оким тарафдорлари Узбекистонда мусулмон жамоаси эътикод киладиган Ислом дини курсатмаларига мутлако карши, хозирги ижтимоий хаёт ва фан-техника тараккиёти талабларини тан олмайдиган шахслар эди.

Урик-урикни куриб, ранг олар деганларидек, Аброрнинг катта дин уламоси булаётганлиги хамюрти Жалолхон Набихоновни хам уз домига тортган эди. Йигит хам Аброр каби экстремистик рухдаги даъватлари билан одамлар онгини захарлаётган М. Салахитдиновнинг сузларига махлиё булиб, унинг ортидан эргашади.

Айбланувчиларнинг айтишича, улар «Кукалдош» мадрасасига укишга кириш учун турли вактда хужжат топширгани келганларида, хар иккиси хам шу ерда масжидда Мухаммадкомил домла кулида бир неча муддат билимларини мустахкамлашади. Бундан унумли фойдаланган домла Туркия давлатида узи укиган мадраса борлиги, бу ерда Ханафия мазхаби Накшбандия тарикатида илм тахсил килинишини, у ерда таълим олаётганлар Ислом ахлоки билан яшаб, эл-юртга фойдаси тегадиган имом булиб хизмат килажагини айтиб, уларни даъват этади.

Аброр ва Жавлон конун доирасида диний билимларни эгаллаб, халкига фойдаси тегадиган мутахассислар булиб етишишганида кошки эди-я. Аммо улар аъзо булган диний ташкилот Узбекистондаги тинчликка рахна солмокчи булган экстремистик ташкилот аъзоси эдилар. Уларнинг бундай оким тарафдорлари кулига тушиб колишларига нахотки махалла-куй, якинлари, кариндош-уруулари, уларнинг ота-оналари ташвиш чекишмади экан? 

Йигитлар Туркияда таълим олаётганларида Мухаммадкомил домла уз килмишлари учун конун олдида жавоб бераётганидан улар хам огох этилади. Жавлоннинг ота-онаси кунуирок килиб, у тахсил олаётган Туркиядаги диний ташкилот хужжати расман тан олинмаганини айтишади. Жавлон мадрасага кайтиб, устозларидан Узбекистонга кайтиш учун изн сурайди. У уз ватанига кайтганидан сунг Чуст тумани ички ишлар булими ходимлари томонидан кулга олинади.

Суриштирув ва тезкор тергов харакатларидан шу нарса маълум булдики, улар аъзо булган «Исмоил оуа» жамоати хаддан ташкари эски тартибларни саклаб колишга уринувчи - эркаклар узун соколда чакмон, иштон кийиб, саллада юришлари, аёлларнинг паранжи ёпинишларини талаб этар эди. Бундан ташкари,  мусулмонларнинг уарб маданиятига таклид килиб, мода, дунёвийлик, замонавий техника воситаларини тан олмасликлари, жамоатнинг дунёвийлик, маданият, замонавий тараккиёт масалаларига нисбатан карашлари мутаассиблик уоялари билан сууорилган эди.

Агар бу каби шахсларнинг хатти-харакатларига уз вактида чек куйилмаса, улар уз домига узига ухшаган ёшларни жалб этиши, уларнинг онгини хам захарлаши мумкин эди. Демак, хар биримиз дуч келган кишига ишониб, булар-булмас нарсани укиб, ундан таълим олавермасдан, нимани укишни хам билишимиз зарур экан. Улар уз вактида махалла-куй, якинлари томонидан уз вактида огохлантирилганларида эди, бугунгидек эл-юрти олдида боши эгик, юзлари шувут булмасди.

Г. ХАКИМОВА.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |