Загрузка...
Главная

МЕРСЕДЕС»ЛАР САФАРИ хайрли якун топмади 

Ko'rildi: 3734 Qo'shildi: 29-08-14
Юрт бедарвоза эмас«МЕРСЕДЕС»ЛАР САФАРИ
хайрли якун топмади
Инсон учун тинчлик-хотиржамликдан-да мухими булмаса керак. Айникса, рухий хотиржамликка етадигани йук. Бунинг учун эса оилада соглом мухит, халол касб-кор, инсоний фазилатлар мужассам булиши зарур.

Тирикчиликни бахона килиб, нопок йуллар билан ризк топишга уриниш, кингир кучаларга кириш, конунларимизга итоат этмай, хатто чегараларимизни бузиб утиб, кушни республикага рухсат олмай чикиш-кириш каби холатларни асло кечириб булмайди.

Бугун мустакил юртимизда ишлаш, тадбиркорлик килиш, даромад топиш, узига хам, элга хам наф етказиш учун хамма шарт-шароит, имконият, имтиёзлар етарли. Шундай экан, мумай даромад илинжида узини кингир ишларга ураётган кимсаларни оклаб буладими? Нафакат оиласига, узига хам канча-канча моддий, хам маънавий зиён етказаётган бу каби юртдошларимиз жинояти фош булгандагина, хатоларини англаб етадилар, кузлари очилади, бирок унда кеч булади.

Ёшликни умрнинг энг гузал бахори, дея таърифлашади. Дархакикат, бугунги ёшларимиз шижоатини, гайратини, кайси сохада булмасин эришаётган ютукларини куриб, чексиз кувонади, фахрланади киши.

Фаргона вилоятининг Дангара тумани, «Катта-Ганжирован» махалласида яшовчи Шахбоз Бутаев эса айни навкирон 24 ёшида гайрат-шижоатини кингир ишларга сарфлади. Окибатда жиноят кучасига кириб колди.

У М. Абдуллаев, Б. Жилтиров, Ж. Умаров, Д. /офуров, М. Маманов билан узаро жиноий тил бириктириб, 2012 йилнинг октябрь – ноябрь ойларида 3 маротаба «Мерседес» русумли 16 S 46-91 давлат ракамли, «Мерседес-Бенц» русумли 40 S 950 СА давлат ракамли, «Мерседес-Бенц» русумли 40 U 235 АА давлат ракамли автомашиналарда +иргизистон Республикасига утиб, у ердан рулон-рулон матолар юклаб, Узбекистонга олиб утган.

Халкимизда: «Куза кунда эмас, кунида синади», деган гап бор. «+онунга хилоф йул тутаётганимизни хеч ким билмайди, курмайди», деган хаёлда булган Ш. Бутаев 2012 йилнинг 27 ноябрига утар кечаси юкорида тилга олинган уч автомашинада +иргизистон Республикасидан товар моддий кийматликларни юклаб, юртимизга ташиб, «Варзик – Чуст» йуналишида харакатланиб кетишаётган вактда Ж. Умаров бошкарувида булган «Мерседес» русумли 16 S 46-91 давлат ракамли автомашина ходимлар томонидан тухтатилади. Д. /офуров, Ш. Бутаевлар эса уз бошкарувидаги икки автомашина тула товар моддий бойликлар билан вокеа жойидан яширинадилар.

Ж. Умаров бошкарувида булган автомашина куздан кечирилганда жами 9800 метр газлама матолари ва 28 дона «астра» русумли движоклар, жами 44.125.000 сумлик товар моддий бойликлар борлиги аникланган.

Жиноят ишлари буйича Чуст туман судининг 2013 йил 23 апрелдаги хукми билан Шахбоз Бутаев 2 йил савдо ва воситачилик фаолияти билан шугулланиш хукукидан хамда 5 йилу олти ойга озодликдан махрум этилади. Унга нисбатан тайинланган жазонинг уталмай колган муддати 2012 йил 5 декабрдаги амнистия актининг 7 «а» кичик бандига асосан учдан бир кисмига кискартирилган эди.

Ашёвий далил сифатида олинган М. Бутаева номида булган 14.176.000 сумлик «Мерседес-Бенц» русумли 40 S 950 СА давлат ракамли хамда Ж. /офуров номидаги 13.809.900 сумлик «Мерседес-Бенц» русумли 40 U 235 АА давлат ракамли автомашиналар жиноят куроли деб эътироф этилиб, давлат фойдасига мусодара килиш белгиланган.

Ш. Бутаев жиноят ишлари буйича Наманган вилоят судига айбига икрор эканлигини, пушаймонлигини, карамогида ота-онаси борлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сураб, апелляция шикояти киритади.

Суд хайъати ишни кайта куриб чикиб, Шахбоз Бутаевга нисбатан чикарилган Жиноят ишлари буйича Чуст тумани судининг хукмини узгаришсиз колдирди.

+ингир ишнинг кийиги, ножуя босилган кадамнинг окибати булганидай, хар кандай жиноят хеч качон жазосиз колмайди.

+онун устуворлиги таъминланган юртдагина тинчлик-осойишталик, интизом, тараккиёт ва ривожланиш булади. +онунларга амал килмай, жамият олдидаги бурч ва мажбуриятини унутган хар кандай кимса, албатта, жазога йуликади.

Буни хеч качон унутмайлик.

 

Лобар РУСТАМОВА




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 4
avatar
6
nima to'g'ri nimaga qo'shilasiz bilse buladimi ASKAR2014
avatar
7
xammaga assalomu alaykum man usha Butev shaxboz xammasini uqidim tuppa tug'ri yozilgan lekin jinde kupigi booorr do'stlar xayot xali oldinda bundan battari bulishi mumkin edi ammo endi bumaydi Uzbekiston Jinoyat Kodeksini yodladim uzim uchun ko'p narsa yozilgan silar xam uqilar davlat oldida va kucha muxitga kerak qonunimiz. SHAXBOZ
avatar
8
ZOR EKAN smile
avatar
9
TOGRI 100 %QOSHILAMAN
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |