Загрузка...
Главная

O'z xolasini o'ldirgan ayol! 

Ko'rildi: 4684 Qo'shildi: 22-07-12
O'z xolasini o'ldirgan ayol!

Қайтиб келмаган совчилар
Маҳалладаги энг бадавлат хонадоннинг бекаси бўлмиш Сайёра опа бошқалар у ёқда турсин, ҳатто ўз туғишган синглиси Моҳиранинг ҳам туриш-турмушини кўролмасди. Моҳира ўз туғишган опасининг бу каби хурмача қилиқларидан ичида "зил” кетса ҳам, сиртида буни зинҳор билдирмасди. Жигарчилик экан, бармоқларнинг қайси бирини тишласа ҳам оғрийди-да.

Аммо синглисиникига совчилар келган куни Сайёра опа ўзини нақ дўзах ўтининг ўртасида қолиб кетгандай сезди. Яна совчилар қаердан келишган денг? Пойтахтдан, фирмамисан-фирма бошлиғининг ўғлиданмиш! Синглисида ёлғиз қиз бўлса, унда ҳам якка-ю, ягона кўзининг оқу-қораси шу Улфатой. Иккаласи ҳам тиббиёт академиясини тамомлаган. Шоира болалар шифокори бўлса-бўлибди, уники стоматолог, пул топиши ёмонмас. Шундай экан, ўша бой-бадавлат қудалар нега унинг уйини четлаб ўтишди? Нега?!

Сайёра опа қўли тайинлик ишга бормай, кечгача ана шу саволларига жавоб излади. Топди, фақат саволларига жавоб эмас, яна бир талай савол топди. Кейин бутун аламини алламаҳалда ширакайф бўлиб уйга кириб келган эри Неъмат акага тўкиб солди.

– Энди тушундим, – деди зарда билан Сайёра опа, – нега бу уйга тузик жойдан совчи келмаслигини билдим. Ҳамма айб сизда! Қизимизни исмини Улфатой қўйганингиз оқибати, шу бўлди. Исми оғирлик қилди. Шоира деган исм эса сизнинг каллангизга эмас, божангизнинг калласига келди. Нега? Негаки сиз, ландовурсиз.

Бусиз ҳам ичиб келган Неъмат аканинг "чурқ” этишга журъати етмасди.
– Ҳа, майли, эртага шу "Жип”ингизда Тошкентга бирров бориб келамиз. Шу қудаларни божангиздан айнитиб, ўзимники қилиб олмасам, юрган эканман.

"Бизда ҳам қиз бор...”
Тонг саҳарда Сирдарёдан йўлга чиққан "Жип” автомашинаси Тошкентнинг қўш қаватли уйлардан бирининг олдига келиб тўхтаганида қуёш аллақачон ёйилиб кетганди. Бу ўша кеча Моҳираларникига совчи юборган хонадон эди.

Сайёра опа иш билан пойтахтга келганини, жигарчиликка қарамай, жиянининг шабкўр эканлигини айтиб қўйиш бурчи эканлигини, бир кўришдаёқ бу хонадон унга ёқиб қолганлигини уй бекасига қайта-қайта тушунтирди. Сўзининг охирида эса "Сирдарёдан қиз олмоқчи экансиз, бизда ҳам қиз бор”, деди. Сайёра опа гапнинг индаллосига кўчиб.

Ичиқоралик
Худди бойвучча хонимлардек, бир-бир қадам босиб келиб "Жип”га ўтирган Сайёра опа ортига ўгирилмаслик учун эрига ўшқирди.

– Нега чайналасиз, тез ҳайданг. Анави шаҳарлик ойимтилланинг оғзи очилиб қолсин.

Неъмат ака худди хотинини энди кўраётгандек бир йўлга бир хотинига қараркан, юраги бетламайгина деди:
– Бу қўни-қўшниларни кўролмайди десам, ўз синглингга ҳам ичқоралик қилганингга қойил қолдим.

– Бой-бадавлат қуда шахсан бизники бўлади! – деган гап Сайёра опанинг оғзидан бехосдан чиқиб кетган бўлса ҳам у буни билдирмаслик учун гапни гапга улаб кетди. – Энди буёғи менинг "сценарийим” асосида бўлади.

– Одамлар нима дейди, Моҳира, божам нима дейди? – эрининг жаҳли чиқди. – Сабр қилайлик, қизингга эр чиқади.

– Сиз ҳам ҳар доимгидай менинг тарафимни олмай, ўша маҳалладошларингиз тарафини оляпсизми? – хўрлиги келди Сайёра опани. – Яна мен ёмонман!

– Бўпти, билганингни қил, аттанг қилмасанг бўлгани, – тақдирга тан берди Неъмат ака орани бузмаслик учун.

Бировнинг бахти
Чиндан ҳам воқеаларнинг кейинги ривожи Сайёра опа айтган "сценарий”си бўйича давом этди. Орадан уч кун ўтиб, маҳаллага таниш совчилар Неъмат акани эшигини тақиллатиб келишди.

Хуллас, маҳаллада "ёмон”лар кўп эканлиги баҳонасида ўн беш куннинг орасида тўй ҳам бўлиб ўтди.

"Қуш уясида кўрганини қилади” деганларидек, Улфатойнинг янги хонадонга кўникиши қийин кечди. У ҳамон онасининг топшириғи билан иш қиларди. Мақсад йигитни ота-онасидан совитиб, ичкуёв қилиб олиш эди. Биринчи навбатда бу бўлмағур фикрга куёв қарши чиқди. Келин охирини ўйлаб ўтирмай, куёвни чўчитиб қўйиш учун масалани кўндаланг қўйди. "Ё алоҳида яшаймиз, ё ажрашаман”. Сабр косаси тўлган куёв иккинчи йўлни танлади. Ярим йилдан сўнг эри билан ажрашган Улфатой кўч-кўронини машинага ортиб уйига қайтиб келди. Энди бу оила билан маҳалладагилар ҳам алоқани бутунлай узишди. Уларнинг жонига оро кирган яна ўша жигарлари Моҳира ва Шоира бўлди.

Улфатой эса Шоирага пичинг қилишни сира ташламади.

– Оқ от минган шаҳзодангдан ҳали ҳам дарак йўқми? – сўради у жўрттага.

– Йўқ.

– Оти ҳам, шаҳзода ҳам қариб қолгандир, – дерди бўлаcи сурбетларча унга тикилиб, – энди келмайди. Кутма, қари қиз.

Шаҳзоданинг ташрифи
Қиз боланинг бахти очилмаса қийин экан. Шундай деймиз-у, аслида, ана шу бахтнинг вақт мезони борми? Хорижий мамлакатларда ўттиз-қирқ ёш ва ундан кейин ҳам турмуш қуриш қиз бола учун одатий ҳол ҳисобланади. Энг қизиғи, бундан ҳеч ким ҳайратга ҳам тушмайди. Бизда эса нимагадир 25 ёшдан ошган қизларга "қариқиз” деган тавқи лаънатни ёпиштиришади.

Шоира ҳам ўша бахтни интизорлик билан кутди. Ва кунлардан бирида оқ от минган "шаҳзода” унинг ҳовлисига кириб келди. Фақат у ёлғиз эмасди. Отга эндигина оёғи чиққан шаҳзоданинг ўғли ҳам мингалашиб олганди. Шаҳзоданинг исми Содиқжон экан. Унинг ёшгина хотини саратон касаллигидан вафот этиб, икки ярим яшар ўғли билан ёлғиз қолибди.

Хуллас, никоҳ тўйидан сўнг Содиқжон ота-онасиз бўлганлиги учун қайнонаси Моҳира опани ҳам ўзи билан Тошкентга олиб кетди. Янги келинчакнинг шарофати билан тез орада куёвни Америкага ишга ўтказишди. Бутун оила ўша ёққа кўчиб кетди.

"Заҳар солмоқ эрур касби илоннинг...”
Сайёра опа касаллигини баҳона қилиб синглисининг уйидаги тўйга чиқмади.

– Мен шу тўйни кўргунча кўр бўлиб қўяқолсам, бўлмасмиди? Бир ойга қолдирмасдан Шоира ўлгурни эридан ажратмасам отимни бошқа қўяман, – деди у йиғламсираб.

– Шу вақтгача Шоирага қилган ёмонликларингиз бир пулга қиммат бўлиб чиқди, – деди Улфатой онасига. – Энди бу ёғини менга қўйиб беринг. Аввал бу мегажиннинг пулини, мол-дунёсини тортиб олиб, гадой қиламан, кейин эрини тортиб оламан.

Шундай қилиб Улфатой онасига берган ваъдасини бажаришга киришди. Ёз ойларида Америкадан Тошкентга келган холасидан у қарз сифатида 10.000 АҚШ доллари олди.

Еб ётганга "тоғ” ҳам чидамайди деганларидек, у долларларни тезда совириб яна бунинг устига катта миқдорда қарзга ботди.

Моҳира холасида 100.000 АҚШ доллари атрофида пул борлигини қариндошларидан билиб олган Улфатойнинг тинчи бузилди. Бу пулни қандай бўлмасин қўлга киритиш устида ўйлай бошлади ва ниҳоят йўлини топгандай бўлди. У жазманларидан бири, муқаддам бир неча марта қамалиб чиққан Самиғ Самариддиновга бу ҳақда оғиз солди.

– Холанг Америкадан қачон келади? – бамайлихотир сўради жазмани.

– Ҳар йили ёзда, – деди Улфатой. – Аниқ вақтини билиб беришим мумкин. Пулни қандай қилиб оласиз?

– Бу менинг ишим, – деди Самиғ.

– Уйида тилла буюмлар ҳам анча бор, – деди аёл худди гап оддий нарса ҳақида бораётгандай.

– Уни ҳам "арра” қиламиз.
* * *
Ниҳоят орадан бир ярим ой вақт ўтиб, ўша ёмонликни соғинган кунлар ҳам етиб келди.

Тошкентга учиб келган куниёқ, буни аллақаёқдан билиб, уйига келган Улфатойни холаси хушламайгина кутиб олди.

– Ишхонамизда мен билан бир хонада ўтирадиган ходимимизнинг қўли синган экан, – деди тилёғмалик қилиб Улфатой. – Шуни эртага бир кўриб қўйсангиз. Сизни Америкада ишлайдиган врач қариндошимиз деб айтганман. Хўп денг, хола.

– Касбим жарроҳ бўлса ҳам, – деди босиқлик билан Моҳира, – амалиётни тўхтатганимга анча бўлди. Шу мақтанчоқлигинг қолмади-да. Майли, ўша ҳамкасбингга айт, эртага тушгача келсин, бўлмаса чақириб келганда, сени юборганингни айтсин.

Хуллас, эртасига эрталаб соат 7.00 да Моҳира опанинг уйига киришга муваффақ бўлган Самиғ яхши гап билан қора ниятига эришолмаслигига кўзи етгач, пичоғини ишга солди. Қотил ўта шафқатсизлик билан аёлнинг 18 жойига пичоқ санчиб, ўлдирди. Ягона гувоҳдан қутилган босқинчи ортиқча қийинчиликсиз 100.000 АҚШ доллари ва тилла буюмларни олиб, тезда воқеа жойидан ғойиб бўлди. Сирдарёда уни Улфатой кутиб олди. У холасига нима бўлганини сўрамади ҳам. Пул ва тилла буюмлар тенг иккига тақсимланди.

Бу вақтда содир этилган жиноятдан хабар топган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сўнгги телефон сўзлашувлари асосида гумондор Улфатойни қўлга олиш учун йўлга чиқишганди.

Жиноятчиларнинг айби тўлиқ исботланиб, иши судга оширилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ушбу масалани кўриб чиқиб, жиноятчиларга айбига яраша жазо тайинлаш тўғрисида ҳукм чиқарди.


Рустам Худойқул, журналист
Manba: Hayol.Uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 9
avatar
11
Daxshatku,oxiratda baribir javobini beradiku wular,ne wunaqa iwlarga q6l urarkina?
avatar
12
pul qursin
avatar
13
Inson pul u/n xamma narsagayam tayyor xozirgi zamonda
avatar
14
Bu rostmi 6zi
avatar
15
Pul odamlani ne kuylaga solmaydi deysiz!
avatar
16
ming lanat wunaqa ichi qora lanatilarga
avatar
17
Pul haram narsa. Lekin pulsiz yawab bumedi
avatar
18
pul.olsina pul
avatar
19
daxwat
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |