Загрузка...
Главная

Одам савдоси АЁЛЛИК ШАЪНИГА ДОГ 

Ko'rildi: 3788 Qo'shildi: 29-11-14

Юртимизда олиб борилаётган ислохотлар кулами шу кадар кенгайиб боряптики, унда хотин-кизларнинг фаоллиги, уларни куллаб-кувватлаш масалаларига хам катта эътибор бериляпти.

Куплаб опа-сингилларимиз ижтимоий хаётимизнинг барча жабхаларида фаол иштирок этиб, узларининг намунали хулк-одоблари, самарали мехнат натижалари билан бошкаларга ибрат булишяпти.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Узбекистон хотин-кизлар кумитаси фаолиятини куллаб-куватлаш борасидаги кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги ПФ-3434-сонли Фармони сохада олиб борилаётган ишлар самараси ва куламини кенгайтирди. Бир катор ижобий ютуклар амалга ошириляпти.

Бирок, аёл шаънига дог, она деган мукаддас номга иснод келтираётган айрим аёллар хам борки, уларнинг килмишлари бир катор салбий холатларга сабаб булмокда.

Шу йилнинг 4 май куни жиноят ишлари буйича Чорток туман судининг очик суд мажлисида Тожибоева Асила Мамадалиевнанинг жиноят иши куриб чикилди.

Наманган шахрида тугилган А. Тожибоева икки нафар фарзанднинг онаси. У 2000 йилдан бошлаб турли хил жиноят кучасига кириб борди. Бир, икки, уч маротаба эмас, етти марта жиноят содир этиб, суднинг кора курсида утирди. Бундан хам хулоса килмай яна бир кабих ишга кул урди.

У 2011 йилнинг июль ойининг урталарида Холикова Умида ва тергов даврида шахсини аниклаш имкони булмаган  «Шахло» исмли аёл билан узаро жиноий тил бириктирди. Бир гурух булиб, Ибрагимова Нодира Исроиловнадан шахвоний максадда фойдаланиш эвазига даромад орттириш учун ёллаб, Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби шахрига жунатиб юборилди.

Суд мажлисида жабрланувчи Иброгимова Нодира берган курсатмаси асосли деб топилди. У 2011 йил июль ойларида онаси яшаётган Наманган шахар 5-кичик туманга боради ва Холикова Умида билан Тожибоева Асилани куриб, улар билан гаплашиб ултиради. Сухбат чогида турмуш уртоги билан жанжанлашиб колганини айтади. Бундан фойдаланган Асила уни Бирлашган Араб Амирликлари давлатига бориб, хар ойда 2000 АКШ доллари ишлаб келиши мумкинлигини айтади. Бундай катта даромад Н. Иброгимовага ёксада, бироз тайсаллаб нима иш килиши, у ерга кимлар бориб, ишлаб келгани хакида сураб-суриштиради.

Мумай даромад топиш илинжида юрган А. Тожибоева эса, жуда куп аёллар Бирлашган Араб Амирликларига бориб, болаларга энагалик килаётгани, карияларга карагани учун катта иш хаки олиб кайтишаётганини айтади. Бунга ишонган Н. Ибрагимова хеч бир иккиланишсиз фукаролик паспортини Асилага беради.

Орадан йигирма кунча вакт утиб, Нодирани Асила билан Умида уйига чакиради ва чет элга кетиш учун хужжатлари тайёр эканини айтади. Уз фикридан айниб колган Нодира «Ишлагани бормайман», дейди. Бундан куркиб кетган Асила Бирлашган Араб Амирлиги давлатига телефон килиб, Шахло исмли аёл билан Нодирани гаплаштириб куяди. У хакикатда хам болаларга энагалик килиши ва хар ойда 2000 АКШ доллари иш хаки беришини айтади. 2011 йилнинг 10 сентябрь куни Абу-Даби шахрига етиб борган Нодирани хакикатда хам Шахло исмли аёл кутиб олади.

Унинг уйида Узбекистондан келган яна учта аёллар борлигидан кунгли хотиржам булган Нодиранинг кувончи узокка чузилмади. Чунки, улар хам ишлаб даромад топиш учун уз юрти, уз уйини ташба келган - фохишаликка мажбур килинган  аёллар эди.

Бундан саросимага тушиб колган Нодиранинг ох-вохларию, каршиликлари инобатга олинмади. Аксинча, калтакланди, хурланди, оч колди. Ва нихоят фохишалик килишга мажбур булди. Салкам бир ой давомида курмаган куни, килмаган иши колмади.

Сарфлаган харажатларини коплаб бергач 2011 йилнинг 5 октябрь куни Тошкентга жунатиб юборишди.

Жиноий шериклари билан тил бириктириб, бир гурух булиб, фукаро Н. Иброгимовани шахвоний максадда фойдаланиш учун ёллаб, уни Узбекистон Республикаси Давлат чегарасидан утказиб, чет элда конунга хилоф равишда ушлаб туриб, ундан фохишалик йулида фойдаланган судланувчи Асила Тожибоева содир этган харакатига икрор эмаслигини билдириб, курсатма берсада, унинг жиноий харакатлари суд мажлисида уз исботини топди. Унга Узбекистон Республикаси Жиноят-Просессуал кодекси 454-455-, 462-463, 465-468, 471-473-моддаларини куллаб хукм укилди.  Узбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 135-моддаси 2-кисмининг «а, г, е, з» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд залидан камокка олинди.

Буни мисол келтиришдан максад айрим хотин-кизлар энг жирканч ишларга кул ураётган экан, демак олиб бораётган таргибот-ташвикот ишларида камчиликлар жуда куп. Булмаса бир аёл бир канча жиноятларни содир килиб турган вактда яна бир кабих ва жирканч ишга кул урармиди?

Демак, бундан хулоса чикариш, нотинч оилалар билан фаол ишлаш, жиноятчиликка мойил хотин-кизлар билан янада купрок шугулланиш, назоратдан четда колдирмаслик керак.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 1
avatar
3
Hm
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |