Загрузка...
Главная

Қонун барчага баробар 

Ko'rildi: 1566 Qo'shildi: 06-02-15

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин халқимизнинг маънавий ва маданий мероси тарихига, она тилимизга муносабат тубдан ижобий томонга ўзгарди. Сиёсий дунёқарашлар эркинлиги, хурфикрлилик, диний ташкилотлар фаолиятларининг ривож топишига замин яратди. Коституциямизда ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.

          Шунингдек, 1998 йил 1 майда Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 июнда "Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари” тасдиқланди. Ана шу ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар белгиланган тартибда адлия органларидан рўйхатдан ўтиб, диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда ўтказиладиган бўлди.

        Бундан кўзланган асосий мақсад турли диний экстремистик оқимларнинг ғараз мақсадларининг олдини олиш, юртимиз келажаги, тинчлиги, халқимиз истиқболи ва фаровонлигини таъминлаш, уларни ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишга даъват этишдан иборат. Чунки, бугунги кунда Ислом динида бир неча диний экстремистик оқимлар бўлиб, улар кейинги вақтларда анча фаоллашиб қолди. Улар "Мусулмон биродарлар уюшмаси”, "Ваҳобийлик оқими”, "Ҳизбут-тахрир”, "Ал-Исломий”, "Хизбуллоҳ”, "Акромийлар” ва бошқалардир. Мазкур оқимларнинг тарафдорлари ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳеч нарсадан қайтмайдилар. Дин ниқоби остида бузғунчилик, қўпорувчилик ишларини амалга оширадилар. Юқорида номлари кўрсатиб ўтилган оқимлар фаолияти деярли барча мамлакатларда таъқиқлаб қўйилган.

        Шунинг учун ҳам расмий тарзда рўйхатдан ўтмаган жойларда ноқонуний тарзда диний ўқишхонлик қилиш, айниқса, вояга етмаган ёшларга диний сабоқ бериш асло мумкин эмас. Айрим чала муллалар, отинойилар, диний экстремистик оқимга хайрихоҳ бўлган баъзи кимсалар яширин тарзда фаолияти тўхтатилган масжид ёки ҳужраларда, уйларида ўзларича диний сабоқ бериш ҳаракатидан бўлишмоқда. Шу билан бирга улар халқимизнинг очиқ кўнгил, соддалигидан фойдаланиб, ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда. Ўз диний адабиётларини тарғиб қилиб, онгини заҳарламоқдалар.

         Бундай жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаа қилиш идоралари маҳаллаларнинг фаоллари, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказишмоқда. Фикримизнинг яққол дилили учун шу йил 1 ноябрь куни И.Раҳматов қишлоқ фуқаролар йиғинидаги бир қатор маҳаллаларда тадбирлар уюштирдик. Шу куни 1-Хўжақишлоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган оталар чойхонаси гузарида Алишер Дедақўзиев, Нурали Ўринов, Мирабдулла Набидуллаев, Ҳабибулло Хамидов, Самибой Отабоевлар ноқонуний диний ўқишхонлик қилишаётганлиги аниқланди. Бу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштириб, жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига кўра уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазолари қўлланилди.

       "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматдагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди”, - деб белгилаб қўйилган. Аммо Охунбобоев номли ҚФЙ Бешкапа маҳалласида яшовчи Дилмурод Мирзабоев бунга амал қилмаган. Унга жамоат жойида диний либос кийиш қоидасини бузганлиги учун маъмурий жазо чораси тайинланди. 

      Ушбу мисоллардан ҳар бир фуқаро ўзига тегишли хулосалар чиқариб, фикри-зикрини бир жойга йиғиб, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, тўкин-сочинликка шукроналар келтириб, қонуний тарзда ибодат амалларини бажаргандагина, унга ҳеч ким монелик қилмайди.

                                          

                                                   У.Жалилов,  

туман ички ишлар бўлими ЖҚ ва УЖҚКБ катта

 тезкорт вакили, майор.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |