Загрузка...
Главная

Қозоғистонлик аёл янги туғилган чақалоғини ёқиб юборди 

Ko'rildi: 2118 Qo'shildi: 01-07-15
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида аёл янги туғилган чақалоғини ёқиб юборди. Бу ҳақда Чўртанли туман прокуратурасига таянган ҳолда Новости-Казахстан агентлиги хабар бермоқда.

Прокуратура берган маълумотга кўра, воқеа туманнинг Бектов қишлоғида содир бўлган.
"1982 йили туғилган аёл эридан ҳомиладор эканлигини яшириб, болани яширин тарзда дунёга келтирган. Сўнг у чақалоқни пакетга солиб, кўрпага ўраган, сўнг ёқиб юборган”, – деди прокуратура вакили агентлик мухбири билан суҳбат чоғида.
Унинг сўзларига қараганда, боланинг жасади моргга юборилган, суд-тиббиёт экспертизаси тайин қилинган. Аёлга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |