Загрузка...
Главная

Сунгги пушаймон… 

Ko'rildi: 1761 Qo'shildi: 14-01-15

Аброл шу сафар узига-узи суз берган эди: «Энди бу ишга кайта кул урмайман».

Унинг гиёхванд моддалар савдоси билан шууулланаётганига хали куп булмади. Лекин фойда дегани окиб келаверар экан-да. киска фурсат ичида уйини битказиб олди. Хамёни каппайиб, ошна-оуайнилар олдида хам сал бошини кутариб юрадиган булди. У хаётида булаётган узгаришлардан хурсандликка хурсанд-у, лекин кунглининг бир чеккаси жуда уаш.  Аброл неча-неча инсонларнинг ёстиуини куритаётган ажал урууини пуллаётганига узини гунохкор хисоблар, куз олдида гиёхванд модда истеъмолига урганган кишиларнинг хароб булиб бораётгани, уларнинг хумор тутганда хатто уйидаги бор-будини  сотиб булса хам корадори олишларидан юраги увишарди.

Мундок уйлаб караса, узига хам осонмас. Ахир, бир чукиб, юз марта атрофга олазарак боккан кушдек юраги потирлаб туради. Милиция деганлари эса ернинг тагида илон кимирласа билади. Гиёхванд моддаларни етиштирай деса бундай ишларга узимизда рухсат йук. кушни давлатлардан олиб утишда эса минг битта чиуирикдан утиши керак. Хуллас, бир кун булмаса бир кун кулга тушиши аник. У уша кун келмасидан бурун узини йиуиштириб олмокчи эди.

Шу карорга келиб турганида шериклари Шариф ва  Бахром сим кокиб колишди. Яна «анави»ндан керак эмиш.  Тавба, киши кайфияти об-хавога ухшайди. Халигина уз килмишидан пушаймон булиб, тавба-тазарруга берилиб утирган одамнинг феъли яна айниди колди. Шайтон васвасаси ёмон-да. Пул деганлари бунчалар кудратли булмаса, унга етишиш учун одам хар кандай кинуир, разил ишларни содир этишга хам тайёр. Хатто баъзи бировлар пул учун бир-бирларини хам улдиришгача борадилар. «Мен одам улдираётганим йук-ку, - уйлади Аброл. Мендан корадори олаётганларни сотиб оласан деб мажбурлаяпманми, уларнинг узи шуни хохлашса менда нима айб».

Хуллас, кахрамонимиз виждон суроклари олдида жавоб беролмай турган пайтда биргина кунуирок туфайли яна узининг  дунёсига кайтди. Чунки, бу йулга кириб олган кимса уз ихтиёри билан хам чикиб кетиши даргумон эди. Унинг жиноий шерик-лари агар гиёхванд моддани етказиб беришмаса Абролни уажиб ташлашга хам тайёр кимсалар эди... У жиноий шериги Икромга телефон килиб, бугун кируизистонга утиб кетаётгани, чегарага якинрок жойга келиб туриши хакида огохлантирди.

Аброл  таниши Фаёзга айланма йуллардаги чегара йулида харбийлар бор йуклигини «разведка» килиб беришини илтимос килди. Чунки улар жуда хушёр, озгина нотуури харакат хам панд бериб куйиши мумкин. Фаёздан хеч ким йуклиги хакида «сигнал» келди. У аста-секин  айланма йуллар оркали давлат чегарасини бузиб, яёв йулга тушди. кируизистонлик таниши Салмондан нашани олиб, яна кайтиб чегара постига келди. Икромнинг машинаси турган жойга базур етиб келди. Шунда боу томондан харбийлар келиб колди. каттик куркув туфайлими, курткасининг ичига солинган наша  харбийларнинг олдида бирдан ерга тушиб кетди. Сунг Аброл кочишга уринди. Бирок уддасидан чика олмади.

Аброл калбини уртаган саволларга энди хам жавоб тополмай хайрон. Нега ушанда узини-узи бу йулдан кайтара олмади? Буйга етиб колган уч фарзандининг такдири нима кечади энди?

Аброл Тошхужаев ва Икром кируизхужаевларга Жиноят Кодексининг тегишли моддалари кулланилиб, 10 йилу 6 ой муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланди. Туури-да, куплаб кишиларнинг хаётига зомин булган, уларнинг инсонийлик киёфасини унутишларига мажбур килувчи гиёхванд модда савдоси билан шууулланаётганларга энг туури жазо  бу!




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |