Загрузка...
Главная

Сурхондарёлик аёл “Одноклассники”да сохта аккаунтлар очгани учун жазоланди 

Ko'rildi: 1815 Qo'shildi: 20-12-14
Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи аёл, жиянининг илтимосига кўра, "Одноклассники” ижтимоий тармоғида сохта аккаунтлар очгани учун тегишли жазо олди, kun.uz хабар бермоқда. Бу ҳақда "Қалқон” журнали 2014 йил ноябрь сонида маълумот берилган.


Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи бир йигит онаси кўрсатган қизга эмас, ўз севган қизига уйланишини билдирганида, ҳамма унга қарши чиққан, шундан сўнг йигит уйдан бош олиб чиқиб кетган, севган қизи ҳам унга эргашган.


Йигит нисбатан узоқ вақт давомида уйига келмаган, ота-онасидан хабар олмаган, севган қизи билан бирга яшай бошлаган. Бу вақт давомида онаси, шунингдек, "унинг қийналаётганини кўрган ўғил-жияни ва қиз жияни ҳам йигитни тўғри йўлга солишга ҳаракат қилишади.


Шунда, йигитнинг севган қизи, йигитнинг қариндошлари ҳадеб безовта қилавергани учун "ўч олиш мақсадида”, "интернетдан фойдаланишга уста аммаси”га қўнғироқ қилиб, йигит онасининг ўғил ва қиз жиянлари ҳақида маълумот бериб, уларни ёмонотлиқ қилишда ёрдам сўрайди.


Ўз навбатида, қизнинг аммаси йигит онасининг қиз жияни ва ўғил жияни номидан "Одноклассники”да сохта аккаунтлар очиб, уларнинг шахсига доғ туширадиган гапларни статусларга ёзган ва беҳаё суратларни ҳам юклаб қўйган.


Бир куни қиз-жиянга номаълум бир йигит қўнғироқ қилиб, танишишни сўраганидан сўнг қиз-жиян, ўғил-жиян ва унинг онаси "Одноклассники”да улар номидан сохта ва туҳматли аккаунтлар очилганидан бохабар бўлишган. Шундан сўнг ушбу ҳолат юзасидан милицияга мурожаат қилинган.


"[Сурхондарёлик аёл"> ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмай, бировга туҳмат қилиб, ўзгаларнинг шаънини булғовчи, уйдирмалар тарқатиш жиноятини содир этганликда айбланди. Натижада у тегишли жазо олди”, – дейди Термиз шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи, капитан Т. Бабаев.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 1
avatar
3
Axmoq ayol
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |