Загрузка...
Главная

ТОЙИЛГАН МАНСАБДОРЛАР 

Ko'rildi: 2965 Qo'shildi: 26-08-14

ТОЙИЛГАН МАНСАБДОРЛАР

Бировнинг хакини ейиш огир жиноят, купчиликнинг мулкини узлаштириш эса угирлик, инсофсизлик. Буни хар биримиз яхши биламиз. Бирок, билмаганидан кура билганига амал килмаслик баъзиларнинг кон-конига сингиб кетган. Хатто бундайлар болалар хакини ейишдан хам куркмайдилар, норасидалар лукмасини тортиб олишдан заррача уялмайдилар.

Мактабгача таълим муассасаси фарзандларимиз таълим-тарбия оладиган мукаддас маскан. Унда келажагимиз эгалари, эртанги кунимизнинг давомчилари тарбияланади. Шу боис хам бундай муассасаларнинг моддий ахволини яхшилаш, уларда тарбияланаётган болажонларга хар томонлама яхши шарт-шароит яратиб бериш доимий эътиборда. Бирок, курсатилаётган бундай гамхурликлардан уз манфаати йулида, чунтак каппайтириш максадида фойдаланаётган кимсалар хам учрар экан. Туракургон туманилик Дилшод Мирзаев хамда Бахромхон Мухиддинов ана шундай болалар хакига куз тиккан кимсалардан булиб чикишди.

Укимаган, бирор-бир касб-хунарнинг бошини тутмаган инсон жиноятга кул урса, "акли калталик килгандир-да”, деймиз. Ноконуний ишга кул уриб, суднинг кора курсисида утирган кимса олий маълумотли, иш-жойли, хурмат-эътиборга лойик булса-чи?

Дилшод Мирзаев ана шундай инсон эди. У бир неча йилдан буён Туракургон туман хокимлиги Молия булими бошлиги уринбосари – халк таълим муассасаларини молиялаштириш булими бошлиги лавозимида ишлаб келарди. Аммо, нафс деб аталмиш упкон уни йулдан адаштирдими ёки акли калталик килдими кейинги пайтларда кингир ишларга кул ура бошлади. Узгалар хакини узлаштиришни, пора талаб килиб, пул ундиришни одат килди.

Хусусан, Д. Мирзаев 2012 йил сентябрь ойида Туракургон туман Халк таълими булимига карашли 5-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Дурдона Исмоиловага мукофот пули ажратиш эвазига мазкур мукофот пулининг 20 фоизини олдиндан бериш шарти билан пора талаб килади. Шунингдек, мукофот пули олмокчи булган бошка мактабгача таълим муассасаси мудираларидан хам шунча микдорда пул йигиб беришни айтади.

Шундан сунг, Д. Исмоилова тумандаги 4-, 17-, 33-, 45-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираларининг хар биридан 1.000.000 сумдан, жами 4.000.000 сум хамда узи рахбарлик килаётган муассаса ходимларидан 600.000 сумни Д. Мирзаевга олиб келиб беради. Жарак-жарак пулларни кулга киритган олий маълумотли олгир узгалар хакини уз манфаати йулида ишлатиб юборади.

Бахромхон Мухиддиновнинг килмишлари хам Д. Мирзаевникидан ортик булса борки, асло кам эмас. Ачинарлиси шундаки, у 2007 йилдан буён Туракургон туман хокимлиги Молия булимининг халк таълими муассасаларини молиялаштириш булими мактабгача таълим муассасаларининг молиявий хисоб-китоб операциялари буйича сектор хисобчиси лавозимида ишлаб келгани холда тумандаги мактабгача таълим муассасаларига тегишли мулкларни, болалар ризки булган озик-овкат махсулотларини хеч иккиланмай узлаштираверади.    

Хусусан, Б. Мухиддинов 2011 йилнинг декабрида тумандаги 11 та мактабгача таълим муассасаларига утин етказиб бериш керак булса-да, ушбу масканларнинг хужалик мудирларини алдаб, утин олганлик тугрисида ишончнома расмийлаштиради. Шундан сунг, мактабгача таълим муассасаларига тегишли 10.998.500 сумлик утинни "Туракургон турон сервис” МЧЖдан олиб, Косонсой туманидаги бозорда сотиб юборади.

2012 йилнинг март ойида тумандаги 27 та мактабгача таълим муассасасига шу тарика хатто озик-овкат махсулотлари етказиб берилмай, уларга тегишли булган жами 15.333.000 сумлик картошка ва гушт махсулотларини сотиб юборади. 2012 йилнинг июнь ойида эса 37 та мактабгача таълим муассасасига 4 турдаги жами 18.537.000 сумлик хужалик молларини етказиб бермайди. Уларни нима килган дерсиз? Албатта, узлаштиради. Чунки аллакачон унинг нафси упконга айланганди-да. Уз навбатида устамон килмишларини яшириш максадида мактабгача таълим муассасаларининг хужалик мудирлари билан келишиб, сохта хужжатлар расмийлаштиради. Бундан ташкари, 7 нафар мактабгача таълим муассасаси мудираси ва хужалик мудирларидан пора талаб килиб, жами 3.600 А+Ш доллари микдоридаги пулларни фирибгарлик йули билан кулга киритади.

Таассуфки, хаётда юкоридаги икки жиноятчи сингари кимсалар хам йук эмас. Ачинарлиси, бундайлар уз манфаати йулида норасида гудаклар ризкини тортиб олишдан хам тап тортмасликларидир. Улар уйлайдиларки, енг ичида бажараётган ишларимиз ошкор булмайди деб. Бирок, хар бир кингир ишнинг кийиги чикканидек, жиноятга хам жазо мукаррар.

Суд бу икки жиноятчига нисбатан тегишли хукм чикарди. Дилшод Мирзаев хамда Бахромхон Мухиддинов мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш хукукидан озод этилиб, озодликлан махрум килиш жазосига хукм этилдилар.

 

Баходир МУМИНОВ




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |