Загрузка...
Главная

Тошкентда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳи аъзолари қўлга олинди 

Ko'rildi: 1094 Qo'shildi: 29-10-15

29 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти орқали хабар берилди.

Айтилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу гуруҳ мафкурасини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган жами 16 киши қўлга олинган.
Маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг бир қисми мазкур гуруҳ таъсирига мамлакат четида тушиб қолган, сўнг, Ўзбекистонга қайтиб, рафиқалари ва болаларига уни мажбурлаб сингдира бошлаган.

Тинтув чоғида уларнинг уйларидан кўп миқдорда экстремистик адабиёт топилди.
Айни пайтда ИИВ Бош тергов бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласи кўрилмоқда.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |