Загрузка...
Главная

Эксперт iPhone 8 ва Galaxy S8 «жанги»да ким ғолиб чиқишини айтди 

Ko'rildi: 628 Qo'shildi: 14-03-17

Samsung’нинг Galaxy S8 смартфони тақдимотга қадар жаҳондаги миллионлаб харидорларнинг диққатини тортаётган бўлса ҳам, iPhone 8 смартфони сотувга чиқиши билан жанубий кореялик «ақлли телефон» савдоси кескин камайиб кетади. Бу ҳақда Terabayt сайти ёзмоқда.

Apple ва бошқа ахборот технологиялари маҳсулотлари бўйича жаҳондаги етакчи таҳлилчи Мин Чи Куо аввалги ҳафта якунида Samsung ҳамда унинг Galaxy S8 смартфони билан боғлиқ савдонинг қандай кечиши юзасидан аналитик қарашларини баён қилди. Экспертнинг фикрича, бу йилги рақобатда «саккизинчи галактика» олдинги йиллардан фарқли равишда, рақобатда Apple’нинг саккизинчи айфонига имкониятни бой беради. Умуман олганда, янги айфон туфайли смартфон бозорида Galaxy S8’га эҳтиёж камайиб кетади.

Куонинг сўзларига кўра, Galaxy S8 айнан дизайн масаласида тамоман янгича кўринишдаги iPhone 8’га ютқазади. Қолаверса, уларнинг юпқа рамкали олд панелларининг бир-бирига ўхшаб кетиши, ҳар иккаласида симсиз қувватлаш тизимининг жорий қилиниши, фойдаланувчи қиёфасини таниб олиш технологиясидан фойдаланилиши ҳам кўпчилик харидорларни иккилантириб қўяди ва бу танлов охир-оқибат айфоннинг фойдасига ҳал бўлади.

Яна бир жиҳатни унутмаслик керакки, Samsung Galaxy S8 апрелдан сотувга чиқарилади. Ҳозирча қачон намойиш этилиши номаълум iPhone 8 бозорга чиққунича вақт жанубий кореялик компания фойдасига ишлаши тайин.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |