Загрузка...
Главная

Смартфонни тунда қувватлашга қўйиб ётиш хавфлими? 

Ko'rildi: 1219 Qo'shildi: 13-04-17

Тунда ухлашдан аввал телефонингизни қувватлашга қўйиб қўясиз, тонггача батареяси юз фоизга тўлиб, тайёргина бўлиб туради. Зўр-а?

Ҳамиша ҳам эмас

Гап шундаки, кўпинча биз битта телефонни бир-икки йил ишлатамиз, кейин янгисини оламиз. Бу муддатда эса фойдаланувчи аккумуляторнинг сиғими камайганини сезиб улгурмайди. Агар сиз ҳам битта смартфондан кўп йиллар давомида фойдаланмайдиган бўлсангиз, уни тунда қувватлашга қўйиб ухлайверсангиз бўлади.

Бундан ташқари, тез-тез қувватлантириб туриш литий-ионли батареяларга салбий таъсир кўрсатади. Бунда аккумуляторнинг ўзи токка тўлиб-тошиб кетиши эмас, балки тез-тез қувват олиши асосий омилдир.

Телефонлар учун қувватлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи Anker компаниясининг матбуот котиби Эдо Кампос таъкидлашича, аккумуляторлар тўлганидан кейин ортиқча ток олмайди.

Аслида смартфонлар ақлли қурилмалардир. Улар қувватланишни тўхтатиш вақтини билишади.

Эдо Кампос

Замонавий моделлар аккумуляторни ортиқча тўлиб кетишдан ҳимояловчи махсус чиплар билан жиҳозланган. Шу боис, смартфонингизнинг ўз жамланмасида келган ёки унга тўла мос тушувчи қувватлагич орқали тунги қувватланишга қўйиш сабабли айтарли зарар етмайди.

Аммо гап бошқа ёқда: қувватлаш жараёнининг ўзи смартфон батареясига салбий таъсир этиши мумкин.

Хўш, нега энди?

Кўпчилик телефонларда аввалдан ўрнатилган технология – батареясини тезкорлик билан тўлдириш функцияси мавжуд. Симсиз қувватлаш соҳасидаги Ossia компанияси асосчиси, бош илмий ходими ва техник директори Хатем Зейне сўзларига кўра, бу технология қурилмаларнинг қувватлаш ускунаси кучига мослашиб қолишига олиб келади.

Электр токи батареяга модулланган кўринишда етиб келади, бунда литий ионларининг қутбдан-қутбга ҳаракатланиши тезлигини оширади ва қувватланишни тезлаштиради. Бироқ бу жараён литий-ионли ва литий-полимерли аккумуляторларнинг тезроқ тўзишига сабаб бўлади.

Смартфонингизни кучайтирилган тезликда қувватлаш билан сиз батареянинг хизмат қилиш вақтини қисқартирасиз.

Хатем Зейне

Ечими борми?

Агарда литий-ионли батареянгиз кўпроқ вақт хизмат қилишини истасангиз, у ҳолда бақувватлиги камроқ гаджет учун мўлжалланган қувватлагичдан фойдаланинг, дейди Зейне. Лекин бу ҳам батареянгиз умри узайишига кафолат бўла олмайди.

Масалан, агарда IPad Pro’ни iPhone қувватлагичи ёрдамида қувватласак, унинг аккумулятори жуда кўп вақтда тўлади. Муҳандисларнинг таъкидлашича, айнан шу тарзда – секинлик билан тўлдириш батареянинг хизмат муддатини узайтиради.

Хатем Зейне

Агарда аккумулятори узоқ вақт хизмат қилсин, десангиз – смартфонингиз қизиб кетишига йўл қўйманг. Зеро, юқори ҳарорат  литий-ионли батареяларнинг тез тўзиб қолишига олиб келади. Apple сайтида ҳам, 35°C дан юқори ҳарорат «аккумуляторнинг шикастланишига сабаб бўлиши мумкин»лиги айтилган.

Қандай қувватласак тўғри бўлади?

Зейне ва Кампос таъкидлашича, тобора янги смартфонларга талаб кучайиб бораётган бугунги шароитда, уларни тунги қувватлантириш айтарли салбий таъсир кўрсатмайди.

Бунинг устига, сўровлар натижаларига кўра, фойдаланувчиларнинг аксарияти ўз телефонларини икки йил ичида алмаштиришади. Шу вақт ичида кўпчилик батареяларда тўзиш аломатлари сезилмайдиям.

Шу боис, қадрдон қурилмангизни бемалол тунда ҳам қувватлашга қўйиб ётаверсангиз бўлади.

Бироқ кейинги пайтларда аккумуляторлар турли сабабларга кўра қизиб, ёниб ва ҳатто портлаб кетиши ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келаётирмиз. 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |