Загрузка...
Главная

Telegram’нинг iOS ва Android-иловаси янгиланди, янги имкониятлар билан танишинг! 

Ko'rildi: 2540 Qo'shildi: 02-01-18

Айни Янги йил байрами арафасида Telegram жамоаси барча фойдаланувчилар учун сюрприз қилди – мессенжернинг янги талқинини тақдим этди. Бу – 2017 йилнинг декабрь ойидаги иккинчи янгиланиш бўлиб, уларда кўпчилик юзерлар сўраган бир қанча функциялар қўшилган. Қуйида шуларга қисқача тўхталиб ўтамиз.


Apple ишқибозлари учун мавзулар

iOS операцион тизими бошқаруви остидаги қурилмалар учун чиқарилган Telegram 4.7 талқинида, янгича созламалар орқали илованинг ташқи кўринишини созлаш мумкин. Таъбингизга кўра, «Ташқи кўриниш» («Внешный вид» – «Appearance settings») созламалари орқали мавзулардан бирини танлаш имкони бор. Булардан бири – «Кундуз» («День») минималистик услубда бўлса, иккитаси эса тўқранг – «Тун» ва «Мовий тун» («Ночь» ва «Синяя ночь») услубга хосдир. Шунингдек, «Кундуз» мавзуси бутун илованинг тусини танлаш имконини ҳам беради, масалан, пушти ёки бинафшаранг қилиш мумкин.


Мульти-аккаунт

Android-гаджетлар учун 4.7 талқинида ишлаб чиқилган Telegram иловаси, юқоридаги мавзулардан ташқари, яна мульти-аккаунтларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Яъни, энди сиз ўзингизнинг шу битта Telegram иловангизга, ҳар хил телефон рақамлари асосида очилган учтагача турли аккаунтларингизни киритишингиз мумкин! Аккаунларингизнинг биридан бошқасига ўтиш эса, ён меню орқали амалга оширилади.

Агарда билдиришномалар созламаларини асл ҳолича қолдирган бўлсангиз, барча аккаунтларингиздан билдиришномалар келади. Қайси аккаунтингизга хабар келгани эса билдиришномада акс этади.


Тезкор жавоб

Энди ҳар иккала – iOS ҳамда Android мобил платформалари учун ишланган Telegram иловаси ҳам тезкор жавоб ёзиш функциясига эга бўлди. Яъни, чатдаги бирор хабарнинг ўзига жавоб ёзаётганингизда, уни белгилаш учун устига босиб туриб, қалқиб чиққан менюча орқали «Жавоб бериш»ни танлаб юриш шартмас. Бу жараён минималистик даражада соддалаштирилган: керакли хабарнинг устига босиб, чапга силасангиз бас – пастда унга жавоб ёзиш шакли чиқади.

Бундан олдинги – Telegram 4.6 талқинидаги ўзгаришлар ва тақдим этилган имкониятлар билан танишиш учун қуйидаги мақолаларимиз билан танишинг:




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |