Главная

Трампнинг маслаҳатчиси ахлоқ-одоб қоидаларини билмаслиги билан фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди 

Ko'rildi: 281 Qo'shildi: 28-02-17

Трампнинг Оқ уйда олий таълим муассасалари раҳбарлари билан бўлган расмий учрашувида унинг маслаҳатчиси бўлган Келлиэнн Конуэйнинг диванда чордана қуриб ўтириши фойдаланувчиларнинг энсасини қотирди, деб хабар берди "Ria.ru” нашри. 

Тадбир давомида олинган суратларда Конуэйнинг диванда чордона қуриб ўтирганини кўриш мумкин. Унинг расмий учрашувда бундай аҳволда ўтирганини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизғин муҳокама қилишди.

"Фотосурат юзасидан саволларим кўп. Энг биринчи саволим: Нега ҳеч ким Келлиэнн Конуэйга тўғри ўтир демаган?”, деб ҳайрон бўлди Twitter фойдаланувчиларидан бири бўлган Rex Huppke.

Бошқа фойдаланувчилар ҳам Конуэйнинг мазкур ўтиришини ахлоқ-одоб қоидаларига зид, деб ҳисоблади. Улар ўз навбатида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг иш жараёнида оёғини стол устига чалиштириб ўтиргани акс этган фотосурат ҳақида ҳам эслаб ўтишди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |