Главная

Эйнштейн биздан 100 йилга илгарилаб кетганмиди? 

Ko'rildi: 371 Qo'shildi: 14-03-17

1913 йилда нисбийлик назариясини ишлаб чиқаётган Альберт Эйнштейн сустлашиб қолди. У математик далда илинжида дўсти Марсел Гросманга юзланди: "Гросман, менга ёрдам беришинг керак, йўқса мен ақлдан озаман”. Орадан тўрт йил ўтиб, Эйнштейн ўзининг (ва ниҳоят) якунига етган назариясининг космик натижалари ҳақидаги мақоласини тугатаётганида, ошқозон яраси касаллиги билан оғриб қолади. Руҳий зўриқиш оқибатида толиққан Эйнштейнга умри охирлаб бораётгандек туюларди. У физик Арнольд Зоммерфельдга шундай деб ёзганди: "Охирги ой менинг ҳаётимдаги энг шиддатли ва мукаммал, шунингдек энг муваффақиятли давр бўлди”.

Лекин бу ҳис-туйғу ўша пайтда унинг ҳамкасбларидан кўпчилигининг эътиборидан четда қолди ва бу ҳолат ҳозир ҳам давом этмоқда. Улар Эйнштейннинг буюк зеҳнини ўрганишга ҳаракат қиладилар-у, олим бунга қандай эришгани ёки ўша машаққатлар унинг учун қандай қийматга эга бўлганини эътиборга олмайдилар. "Улар шунчаки ўз танасидаги нисбийликни ҳис қилмайдилар”, – деган эди Колумбия университетининг физик-назариячиси Брайан Грин. Мана шундай тасаввурнинг етишмаслиги нисбийлик назарияси аслида нималиги ҳақида янглиш фикрлашдан келиб чиқади, бу ҳолат ҳатто мазкур назарияни ўрганишга ўз шуҳратини сарфлаганлар орасида ҳам учрайди. Нисбийлик назарияси гравитация назарияси каби ҳамма нарсани ҳар тарафлама изоҳлаб беради. Лекин бу фақат назариянинг ўзигина эмас. У жисмлар ҳаракатини таърифлаб берувчи қатор тенгламалар кўринишида олдиндан ёзиб қўйилган. Лекин бу шунчаки тенглама ҳам эмас.

Нисбийлик назарияси том маънода манзарага ўхшайди десак, тўғри бўлади. Бу макон ва замоннинг бир-бирига нисбатан тутган эҳтимолий ўрнини ва уларнинг материядаги ўзгаришининг барча йўлларини таърифлайдиган тушунчадир. Бу – барча қисмлар ҳақиқатан ҳам бир-бирига боғлиқ бўлган тизимдир. Эйнштейннинг мазкур манзарага илк юриши уни руҳлантириб юборган. Олимлар ҳар сафар буюк зеҳн соҳибининг ушбу назариясини ўрганар эканлар, унда кўплаб янги соҳаларни кашф қиладилар, бир талай кутилмаган совғаларга дуч келадилар. Айнан шунинг учун ҳам, мана орадан юз йилдан кўпроқ вақт ўтса-да, нисбийлик назарияси ҳали-ҳануз бизга ҳайратланарли кашфиётларни тақдим қилиб келмоқда.

* * *

Нисбийлик назариясини манзара сифатида яхши фаҳмлаб олишнинг энг яхши йўли – энг катта манзара бўлмиш Коинотга назар ташлаш. Эйнштейн макон (фазо) ўзгармас ҳолат эмас, балки массага жавобан чўзилувчан ва эгилувчан нарсалигини яхши тушунган.

Бу эгилувчанликни биз гравитация кучи сифатида ҳис қиламиз: у сизнинг оёқларингизни ерда ва Ер сайёрасини орбитада ушлаб туради.

Эҳтимол, сиз Коинот кенгайиб бораётганини биларсиз. Хўш, бу нимани англатади? 1929 йилда Эдвин Хаббл шуни кашф қилди: галактикалар барча йўналишларда четга ҳаракат қилади. Олимлар шундай тахминга келишганки, бу галактикалар аввалбошдаги Буюк Портлаш томонидан итарилиб бориладиган коинот орасида сузиб юради. Астрономик кузатувларга мазмун-моҳият киритишнинг ягона йўли бу, Эйнштейн айтиб кетганидек, Коинотни жуда кенг деб ўйлашдир. Галактикалар макон орасида сузиб юрмайди, балки маконнинг ўзи улар орасида кенгайиб боради.

Бундай тасаввур жуда ғайриоддий, лекин сиз у билан муросага келишингиз биланоқ бошқа барча ғоялар ўз ўрнига тушади.

Биринчидан, Буюк Портлаш – бу бор нарса, у макондаги портлаш эмас, аксинча маконнинг ўзининг портлашидир. Барча макон Буюк Портлаш пайти ягона нуқтага жамланган ва барча макон 13,7 миллиард йил ичида ундан чўзилиб узоқлашиб кетган. Модомики, макон барча йўналишларда кенгайиб борар экан, исталган нуқтани Коинотнинг маркази деб ҳисоблаш мумкин. Сиз ҳозир ва шу ерда, Коинотнинг марказида турибсиз. Элементлар пайдо бўлишининг моделини ясаш, галактикаларнинг шаклланиши, Буюк Портлашдан ҳозирги пайтдаги Еримизга тўғридан-тўғри эволюциявий йўл – буларни англаб етишда фалакшуносларга нисбийлик назариясидан бошқа ҳеч нима ёрдам бермаган.

Эйнштейн тенгламалари, шунингдек, маконнни нарига итарадиган антигравитация, энергияга йўл қўйиб беради. Ўнлаб йиллар давомида бу имкониятни фақат назарий қизиқиш деб ҳисоблаб келишган. Лекин 1998 йилда астроном олимлар аниқлашдики, Коинотнинг кенгайиши тезлашиб бормоқда. Бу фақат нисбийлик контексида маъно касб этади. Тезликни бериб турувчи антигравитация элементи ҳозирда "қора энергия” деб аталади, бу шунчалик яхши қабул қилиндики, 2011 йилда ўша астрономик олимларга физика йўналиши бўйича Нобел мукофоти тақдим этилди.

Қора энергиянинг асл табиати ҳанузгача жумбоқлигича қолмоқда. Уни тушуниш учун халқаро астрономлар гуруҳи ҳозирги вақтда Чилидаги Америкалараро расадхонада жойлашган Dark Energy Surveyни ишга солдилар. 5 йил давомида олимлар 300 миллион галактикани суратга олиб, уларнинг жойлашувини қайд қилиб боришади. Гравитация шунга олиб борадики, қора энергия галактикаларни ҳар тарафга тарқатиб юборган пайти вақт ўтиши билан галактикалар бирга жойга тўпланади. Тадқиқотлар жараёнида олимлар қора энергия ҳамма жойда бир хил ишлайдими ва коинот тарихи давомида унинг тезлиги ўзгарганми, мана шуларга аниқлик киритадилар.

Макон кенгаяр экан, у худди майда тош тушишидан сўнг кўл ҳавзаси жимирлай бошлашига ўхшаб, ҳаракатдаги жисмнинг тўлқинли гравитацияси билан жимирлай бошлайди. Бу ҳали нисбийликнинг бир биёбонидир. Гравитация тўлқинлари Ерни ёруғлик тезлигида айланиб ўтаркан, улар йўлида учраган ҳамма нарсани, жумладан, бизни ҳам жуда яхши чўзиб боради. Бу ҳаддан ташқари заиф эффектдир. Мазкур тўлқинларни топиш учун олимлар иккита 4 километрлик детектрларни модернизация қилишди – бири Вашингтонда, иккинчиси Луизанада. Ўн йиллик охирларига келиб, улар қора туйнуклар каби коинотнинг кўзга кўринмас ҳодисалари билан нур сочиб турувчи гравитация тўлқинларини аниқлашга умид боғлашган.

Ҳа, қора туйнуклар Эйнштейн тенгламалари манзарасидаги ўзига хос ғаройиб хусусиятлар ичидаги энг машҳури бўлса керак. Қора туйнуклар бу макон ўзига ўзи букиладиган жойдир; бошқа ҳеч қаерда нисбийлик топографияси бу даражада бузилмайди. Воқеалар уфқида – қора туйнуклар чегараларида – вақт тўхтайди. Умумий нисбийлик назарияси тағин шуни тасдиқлаб келмоқдаки, Коинотнинг барча қисмлари давомли бўлиши керак, яъни қора туйнукнинг ташқи ва ички қисмлари ўртасида ҳеч қандай физик тўсқинлик бўлмаслиги керак. Бу қарама-қаршилик замонавий физик қонунлар доирасидан ташқарига чиқишга ҳаракат қиладиган янги назариялар бўронини ғайратлантириб юборди.

Кенгаювчи Коинот, гравитация тўлқинлари ва қора туйнуклар ҳақидаги ушбу барча ғоялар кўплаб вақтни талаб қилган. Эйнштейннинг ўзи илк иккитасини шошилмай қабул қилган ва ҳеч ким қора туйнуклар билан муроса келолмаган, уларнинг мавжудлигини "унча ишонарли эмас” деб ҳисоблашган.

Мана, нисбийлик назарияси ишлаб чиқилганига 100 йилдан ошса-да, бу назария ҳали-ҳануз инсониятга кутилмаган совғаларини тақдим қилиб келмоқда. Аслида Эйнштейн шу даражада улкан манзарани кашф қилганки, ҳатто буларни охиригача ўрганиш учун унга бутун бир умри етмаган. Ҳатто замонавий физиклар Эйнштейндан узоқлашиб кетмай, умумий нисбийлик назарияси бу ҳали ҳаммаси эмас, деб билишади.

Ҳали яна янги физиклар етишиб чиқади, улар Эйнштейн етиб бормаган жойларга етиб борадилар. Лекин шуниси аниқки, замонавий физиклар Эйнштейн йўсинида иш тутиши керак бўлади – манзарани бутунлигича кўриш учун тенгламалардан ўзини четроқ тутиш керак, агар улар ҳақиқий ёрқинликка эришаман деса. Улар нисбийликни ўз танаси билан ҳис қилишлари керак.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |