Загрузка...
Главная

Дубайнинг энг ёш “миллионер”и қандай яшайди? 

Ko'rildi: 2256 Qo'shildi: 17-08-17

Рашиднинг коллекциясидаги 200 минг жуфт кроссовкалардан бири 8 минг долларга тушган.

15 ёшли Рашид Бельхас Дубайнинг энг бой ўсмирларидан ҳисобланади. Уни отаси – қурилиш магнати Саиф Аҳмад Бельхас таъминлайди.


 
Рашид жуда катта уйда яшайди, унинг бир нечта қимматбаҳо машиналари, самолёти, ҳайвонот боғи ва ўз бизнеси бор. Дунё юлдузлари Рашид билан учрашиш учун аввалдан келишув тузадилар.


 
Рашиднинг Instagram’даги шахсий саҳифаси ҳам оммалашиб, 700 минг атрофида обуначилари бор. Унинг фотоархивида Криштиану Роналду, Лионель Месси, Мэрайя Кэри, Марк Энтони, Ники Минаж, Dj Khaled каби машҳурлар билан тушган селфи-суратлари бор.


 
Рашид кроссовкалар коллекцияси билан шуғулланади. У 200 минг жуфт кроссовка жамлаган. Коллекциясидаги энг қиммат оёқ кийими 8 минг долларга тушган.


 
Рашиднинг бизнеси ҳам кроссовкалар савдоси билан боғлиқ. Унинг мақсади мактабни битиргач, бизнес бўйича таълим олиш ва Яқин Шарқдаги энг ёш тадбиркорга айланиш. 
Дурдона Расулова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |