Загрузка...
Главная

“Миллион”нинг концерти видеосини бир суткада 800 минг киши томоша қилди 

Ko'rildi: 716 Qo'shildi: 24-08-17


Кеча, 23 август куни соат 07:00 да "Миллион”нинг 2017 йилдаги концерт дастури видеоси жамоанинг YouTube’даги расмий каналига жойлаштирилди дея хабар беради Qalampir.uz

"Миллион” жамоаси жорий йилнинг 24-28 апрель кунлари "Истиқлол” санъат саройида 9 сеансдан иборат навбатдаги концерт дастурини тақдим этган эди. "Истиқлол”ни ларзага келтирган ушбу концерт дастурининг видеодисклари сотувга чиқишини кутганлар бу йил ҳар йилгидан ҳам кўп бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Кеча, 23 август куни соат 07:00 да "Миллион”нинг 2017 йилдаги концерт дастури видеоси жамоанинг YouTube’даги расмий каналига жойлаштирилди.

Мухлислар концертнинг видеосини интиқлик билан кутгани ҳақидаги юқоридаги фикрларимиз муболаға эмаслиги оз фурсатда аён бўлди. Бир сутка  ичида концертни 800 мингдан ортиқ одам томоша қилишга улгурди. Бу рақамлар соат сайин ортиб бормоқда.

Шу ўринда савол туғилади: "Миллион”нинг ҳар йилги концерт дастури дисклари сотувга чиққанидан сўнг, жамоага нисбатан танқидларнинг охири кўринмайди. Ижтимоий тармоқларда "Миллион” муҳокама майдонининг асосий мавзусига айланади. Лекин жамоа шунча томошабинни қандай тўплаяпти? Ҳар ҳолда 5 кун 9 сеансда концерт беришнинг ўзи бўлмайди. Айримлар 3 кунлик концерти чиптасини сота олмаётган бир пайтда "Миллион”нинг чипталари икки баравар қимматга баҳоланяпти. Интернетга жойланган видеонинг бир сутка ичида 800 мингдан ортиқ томоша қилиниши ҳам жамоанинг муваффақиятидан далолат. Ҳозирча "Миллион”нинг 2017 йилдаги концерти бўйича салбий фикрлар қулоғимизга чалинмади, танқидлар ўтган йилдагиларга қараганда анча ариган. Воқеалар ривожини кузатамиз. Балки "Миллион”чиларни тарбияга чақирувчилар яна топилиб қолар…




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |