Загрузка...
Главная

Дональд Трампнинг 100 миллион долларлик Boeing самолёти қандай тузилган? 

Ko'rildi: 579 Qo'shildi: 16-11-16

Барча АҚШ президентлигига ўтказилган сайлов «пойга»ларини кузатиб борди. Шу «пойга» давомида ОАВларида Дональд Трамп сайлов ташвиқоти давомида «Трамп» ёзуви бўлган самолётда пайдо бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, 45-президент этиб сайланган Дональд Трамп шахсий Boeing 757-200 самолётига эгалик қилар экан. Кўпчилик унинг самолётини — «Трампнинг Биринчи Ҳаво Кучи» («Trump Force One») номи билан аташади ва Трампнинг Оқ Уйга бўлган «пойга»лардаги энг таниқли белгиларидан бири бўлди.

Discovery канали томонидан самолёт ҳақида тайёрланган ҳужжатли фильмга кўра, Трампнинг ўзи уни «Т-Қушча» («T-Bird») номи билан аташни хуш кўрар экан. Ҳужжатли фильмга кўра, Трампнинг Boeing 757 самолёти нархи 100 миллион долларни ташкил этади. Тан олиш керакки, бу нарх бозор нархларига солиштирганда бир оз бўрттирилганга ўхшайди. Аммо янги президент уни сотиб олганда ўз хоҳишига кўра безак берган.

Келинг, Дональд Трампнинг шахсий Boeing 757-200 самолётига назар соламиз:

a1 a2 a3

Трамп самолётнинг ҳозирги эгаси бўлишига қарамасдан, у унинг биринчи эгаси бўлган эмас.

a4

Трампнинг Boeing 757-2J4ER самолёти биринчи марта 1991 йилнинг май ойида ўз парвозини амалга оширган. Янги самолёт, Даниянинг арзон авиаташувчи компанияси, Sterling Airlines га етказилди. Бир неча йиллардан сўнг эса, самолёт Мексиканинг TAESA авиакомпаниясида хизмат қилди.

a5

Самолёт 1995 йилда Microsoft корпорацияси асосчиларидан бири бўлган Пол Аллен томонидан сотиб олинди. 15 йил давомида Boeing самолёти миллиардернинг ҳар хил мақсадлари учун хизмат қилди.

a6

Трамп 2011 йилда 20 ёшлик самолётни сотиб олди ва катта ҳаражат эвазига ўз безакларини киритди.

a7

Ҳозирги кундаги 757 Трампнинг 1969 йилда ишлаб чиқарилган Boeing 727 самолёти ўрнини эгаллади.

a8

Boeing 757да бир жуфт Rolls-Royce RB211 турбопарракли моторлар ўрнатилган.

dnldtrmp12

Rolls-Royce моторлари Трамп истаги бўйича самолётдаги ўрнатилиши керак бўлган энг муҳим қисмлардан эди.

Бу моторлар дунёдаги энг кам ёнилғи сарфловчилардан бўлмаса ҳам, кўпгина учувчилар орасида жуда ҳам машҳур.

a9

Boeingнинг олдинги қисми замонавий кабина билан жиҳозланган.

a10

Одатий авиакомпанияларда Boeing 757-200 самолёти 239 нафар йўловчиларни манзилига етказиб қўяди, лекин Трампнинг самолётида эса фақатгина 43 нафар йўловчи ўз манзилига етиб олиши мумкин.

a11

Унинг бортида Дональд Трамп хоҳишидаги нарсалар жойлаштирилган…

a12

Шойи матолар билан безатилган ётоқхона.

a13

Ётоқхонада эса катта экранли кўнгилочар тизим ўрнатилган.

a14

Ҳаммомдаги мосламалар эса 24 карат-олтиндан ясалган.

Умумий самолётда иккита ётоқхона ва ювиниш хонаси мавжуд.

a15

Самолётнинг ўриндиқларидаги ёстиқларда Трамп оиласининг белгиси тушурилган.

a16

Ҳаттоки ўриндиқ камарлари ҳам 24 карат-олтиндан ясалган.

dnldtrmp21

Ўриндиқларда шахсий кўнгилочар тизим мавжуд ва улар каравотларга айланади.

a17

Трампнинг меҳмонлари учун ҳам алоҳида жой ажратилган.

a18

У ерда овқатланиш учун ҳам хона мавжуд.

a19

Ҳаттоки у ерда шахсий меҳмонхона мавжуд…

…бошқа кўнгилочар тизимлар билан бирга.

a20 a21

Барча техника «touch screen» орқали бошқарилади.

a22

Агарда сиз биргаликда бирон нарса томоша қилмоқчи бўлсангиз, у ерда 57-дюмлик экран бўлиб, унда 1000дан зиёд фильмлар мавжуд.

a23

Трампнинг 25 ёшлик Boeing самолёти янги бўлмаса ҳам, ажойиб транспорт воситаси ҳисобланади.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |