Загрузка...
Главная

Қизлар ижтимоий тармоқларда ўзларини келинликка таклиф қилиши мумкин 

Ko'rildi: 4021 Qo'shildi: 22-11-16

Жазоирнинг пойтахтидаги катта масжид имоми хатиби шайх Али Айя ижтимоий тармоқларда муслималар ўзларини эрга таклиф қилишлари мумкин деган, фатво чиқарди. Бу ҳақда янги дунё интернет опртали хабар бермоқда.

Ўз фатвосига Қуръони каримдан далил келтирган шайх, фатвосини миллий телевидения орқали чиқиш қилиб тушунтириб, шарҳлаб берди.

Бундан ташқари, агар қизларга қонуний вакиллари никоҳ қуришларига тўсқинлик қилаётган бўлса маҳкамага мурожаат қилишларини тавсия қилди.

Жазоирда эрга тегиш жиддий муаммога айланган. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 25 ёшдан ошган ва бирон марта эрга тегмаган қизларнинг сони 11 миллиондан ошиб кетган. 35 ёшдан ошган қари қизларнинг сони эса 5 миллион атрофида.

Жазоирда ҳар йили қари қизларнинг сони 200 мингга кўпайиб бормоқда. Мамлакат аҳолисининг нуфузи, 2013 йилги ҳисоб-китобларга кўра, 40 миллионга етган.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |