Загрузка...
Главная

«Ишламасангиз ҳам омон бўлинг, дадаси…» 

Ko'rildi: 1398 Qo'shildi: 15-03-17

Университетнинг тўртинчи курсида ўқиб юрган кезларимда уйимизга мени сўраб яқин-йироқдан совчилар кела бошлади. Ўша пайтларда шаҳардан тушган келинойимдан тикувчиликни ҳам ўрганиб олиб, ўқишдан бўш пайтларимда ижара уйимда дугоналаримнинг, ижарачи опахоннинг кийимларини тикиб бериб, уч-тўрт сўм пул топардим. Бир куни биз ижарада турадиган маҳаллада яшайдиган бир аёл бекамиздан мен ҳақимда эшитиб, ўзи ва қизига кўйлак тиктириш учун келди. Буюртмасини олиб, қачон тайёр бўлишини айтдим. Аёл бир муддат менга тикилиб турди-да:

— Қизим, сиздан бир нарса сўрасам, кўнглингизга олмайсиз-да, — деб қолди.

Сўранг, деган маънода унга саволчан тикилдим.

— Ёқтирган йигитингиз борми?

Кутилмаган саволдан "дув” қизариб ерга қарадим. Бу орада ижарачи опа гапни илиб кетиб, мени обдон мақташга тушиб кетди. Тақдир экан, ҳалиги аёл билан бекамиз уйга совчи бўлиб боришганидан кейин, биз турмуш ўртоғим билан учрашдик. Бир-биримизга маъқул келдик, катталар тўй ҳаракатига тушиб кетишди.

Тўйдан кейин турмуш ўртоғим билан бир-биримизни тушуниб, аҳилгина яшай бошладик. Орадан ўтган йиллар меҳр-муҳаббатими зни янада маҳкамроқ боғлаг увчи фарзандларни бизга туҳфа этди. Бирин-кетин икки ўғил, бир қизли бўлдик. Турмуш ўртоғимнинг топиш-тутиши яхши, ўзим мактабда дарс бериш билан бирга, чеварчилик қилиб , рўзғорга қарашиб тураман. Турмушимиз ўнгла ниб, ўзимиздан уч-тўрт сўм орттирадиган ҳам бўлдик. Аммо ҳаёт ҳамиша биз истагандай бир текисда, бир маромда кетмас экан. Кутилмаганда дадаси ишлаётган корхона хусусийлаштирилд и ва уни сотиб олганлар ишчилар сонини қисқартир а бошлади. Турмуш ўртоғим ҳам ана шу қисқартирилга н ишчилар рўйхатига киритилган экан…

Аввалига бошқа жойлардан иш суриштириб, ўзига иш қидириб юрган эримнинг тушкунликка тушиб қолмаслиги учун қўлимдан келганча ёрдамимни аямадим. Рўзғорнинг кам-кўсти, бор-йўғига ўзим қараб турдим. Лекин ҳадеганда эримга муносиб иш ҳам топила қолмади. Бир томонда, ейман-ичаман деб турган болалар улғайяпти, улар катта бўлгани сари, орзу-ҳаваси ҳам кўпаяди. Бир томонда, фақат ўзим ишлайман, миллион-миллион пул топса ҳам, аёл кишининг топгани баракасиз туюлади. Ҳар қан ча кўп пул топишга уринмай, барибир рўзғорнинг камини тўлдиролмасдим.  Ёнимга чеварчиликни ўрганган қизим ҳам кирди. Энди, она-бола тезроқ буюртмаларни бажариб, эгасига етказишни, шундан тушадиган беш-ўн сўмни рўзғорга ишлатишни ўйлардик. Иш сўраб борган жойларидан ноумид ортига қайтган эрим, борган сари жиззаки, қўрс, сал нарсага асаби қўзийдиган бўлиб қолди. Арзимаган нарсага бақиради, болаларни ҳуда-беҳудага койиб, жеркийди. Хуллас, ишламай уйда ўтириб қолгани учун ҳам ниҳоятда жиззаки, асабий бўлиб қолди. Овуниб турармикин, деган илинжда уйимиз олдига кичкинагина дўконча очиб бердим. Майда-чуйда нарсалар сотиб, шу ерда бироз чалғийди, деб ўйлагандим, дадаси унга ҳам бўйин бермади.

— Сен ва болаларинг мени ҳурмат қилмай қў йгансизлар. Ҳеч  қаерда ишламаганим учун бу уйда ортиқчаман…

Бир куни дабдурустдан хўжайиним шундай деб қолса бўладими? Нақ юрагим ёрилаёзди. Ота-онам биз қизларига, эрнинг ўтирган жойини ҳам табаррук билинглар, деб қайта-қайта уқтиришган. Турмуш ўртоғимнинг бу гапи юрак-юрагимдан ўтиб кетди:

— Бу нима деганингиз, дадаси?! Сизга қандай ҳурматсизлик қил дик?

— Мени ишламайди, деб ҳурмат қилмайсиз лар. Мен ҳам шунақа бўлсин, демаганман-ку. Нима қилай, ахир, иш тополмаяпман…

Эрим уйда ўтиравериб инжиқ, гап кўтармайдиган бўлиб борар, кун сайин улғаяётган болаларнинг эҳтиёжига, рўзғорнинг кам-кўстига мен топадиган уч-тўрт сўм чеварчиликнинг пули-ю, ўқитувчиликнинг маоши урвоқ ҳам бўлмасди. Ўша кунлари дадаси, "Россияга бориб ишлаб келаман”га тушиб қолди. Ҳар чанд уриниб, йўлдан қайтармоқчи бўлдим, аммо унамади. Уйдаги тежаб-тергаб жамғарган пулимни шундоқ қўлига тутқазиб, иссиқ кийим-бош, бир ҳафта, ўн кунга етадиган егуликлар тайёрлаб, ноилож жўнатиб юбордим. Шу кетишда хўжайин уч ой дом-дараксиз кетди. Болалар билан бўларимиз бўлиб, тиқ этса, эшикка жавдираб, кун санаб юрдик. Тўртинчи ой деганда, озиб-тўзиб, ранги бир аҳволда эрим кириб келди. Унинг ҳолатини кўриб, болаларим ҳам йиғлаб юборишди. Кўп сарсон-саргардон бўлибди. Иш тополмай муҳтожликда кун кечирибди. Соғ-омон кириб келганига шукр қилиб юравердим. Худо кўрсатмасин, бирор кор-ҳол бўлганида, учта бўйга етай деб турган болалар билан мен нима қилардим?.. Минг қилганда ҳам, қиздир, ўғилдир, боланинг тарбиясида отанинг ўрни муҳим. Дадаси уч-тўрт ой уйда бўлмаганида, ўғилларим дарҳол ўзгариб қолишди.  Гоҳ синглисини жеркиб ташлашса, гоҳ менга гап қайтаради… Хуллас, турмуш ўртоғим узоқдалигида, мен топиш-тутишидан  қатъи назар, оилада эркак кишининг, отанинг борлиги тарбияда зарурлигини яна бир бор англаб етдим.

Нолимайман, эрим ҳанузгача ишсиз. Энди болаларим улғайиб, қўлидан келганча Худо берган ризқларини топиб келишяпти. Бировдан кам, бировдан ортиқ кун кечиряпмиз. Лекин, Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин, кўнглим хотиржам. Болаларим эгри қадам босмайди. Оталари узоқда ишлаётган болаларнинг тарбияси, юриш-туришини кўп кўрганман, эшитганман. Унақалардан Худо асрасин. Мен ўшандайларни кўрганимда, ҳозирги турмушимга беҳисоб шукроналар айтаман. Ахир, болангиз тарбиясизлик қил иб, қалтис йўлга тушиб қолса ёки бирон бир фожиани бошлаб қўйса, миллион-миллион пул ҳам, беҳисоб молу дунё ҳам унинг иснодини ювиб кетолмайди, тўғрими?

Бу гапларим билан турмуш ўртоғи топармон-тутармо н бўлмаган, тайинли иш тополмаётган аёлларга беҳуда нолимасликларини , ношукрчилик ёмон оқибатларга олиб келишини айтмоқчиман. Дугонажон, Аллоҳ нимаики қилса, яхшиликка йўйинг. Моддий жиҳатдан камчилик бўлса майли, вақти келиб, унинг ҳам ўрни тўлиб қолади. Худойим, беобрўликдан, шармандаликдан, фарзандлар ортидан келадиган уят ва номусдан асрасин! Буларнинг ўрнини ҳеч нима тўлдиролмайди…

Баҳор




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |